Ходимлар манфаатини кўзлаб.

Ходимлар манфаатини кўзлаб.


Айни пайтда адлия бўлимлари кўмаги билан ходимларнинг ҳуқуқлари ҳимояси борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Ҳусусан айрим корхоналарда раҳбариятнинг масъулиятсизлиги натижасида ишчи-хизматчиларнинг ойлик маошларини ўз вақтида тўлаб борилишини таъминланмаслик ҳолатлари учраб турибди.

Биргина мисол, Наманган туман адлия бўлимининг ишонч телефонига бир неча фуқаролар Наманган туман Агросервис МТП МЧЖда узоқ вақтдан буён уларга иш ҳақи тўламасдан келаётгани, шу сабабли ушбу иш ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб, мурожаат қилган эди.

Мурожаат асосан ўтказилган таҳлилга кўра, Наманган туман Агросервис МТП МЧЖ томонидан 2020 йилнинг 22 июнь холатига қадар 15 нафар ходимларга 116 843 884 сўм иш ҳақи тўланмагани аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Наманган туман адлия бўлимининг ёрдами билан 15 нафар ходимнинг манфаати юзасидан Наманган туман Агросервис МТП МЧЖдан иш ҳақи ундириш юзасидан ходимлар манфаатини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига ариза киритилди.

Мазкур аризалар фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судида кўриб чиқилиб, 15 нафар ходимнинг фойдасига Агросервис МТП МЧЖдан 116 843 884 сўм иш ҳақи ундириш ҳақида суд буйруғи чиқарилиб, суд буйруғи дарҳол ижрога қаратилди.


Умида Тўрабоева
Наманган туман адлия бўлими ходими 


Report Page