Ходимга пора таклиф қилганлар қўлга олинди

Ходимга пора таклиф қилганлар қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

2020 йил 15 январь куни соат 15-00 ларда Тахиатош туманида жойлашган “Тахиатош” темир йўл бекатида тепловоз машинисти Е.А. ва унинг ёрдамчиси К.Илар “Тахиатош” нефте базасидан 120 литр дизель ёқилғисини Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро А.Т га сотаётган вақтида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси “Нукус” бекатидаги бўлинмаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб бораётган ҚР ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси “Нукус” бекати бўлинмаси бошлиғи майор Ж.Еримбетовнинг хонасига шу кунинг узида фуқаролар А.Т, Е.А., М.Ю ва К.И. лар келиб, унга 10 (ўн) миллион сўм миыдоридаги пулларни ўзларига нисбатан тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига бераётган вақтида, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати



Report Page