Ходимга чора кўрилди.

Ходимга чора кўрилди.


Бухоро вилоятида фаолият юритаётган сайтлардан бўлган «Bukhara news» ходимлари “Марказий бозор” худудида сўровнома ўтказиш жараёнида,бозор назоратчилари томонидан қаршилик кўрсатгани тўғрисида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалганидан сўнг “Марказий бозор ” маъмурияти томонидан бозордаги кузатув камералари кўздан кечирилиб ҳолатга ойдинлик киритилди.

Натижада бозор назоратчиси Т.Рахматов номуносиб ҳатти- ҳаракати учун яъни бозор назоратчиси деган юксак номга доғ тушуриб, фуқаролар билан муомила қилганда аҳлоқ нормаларини бузиб, беписанд муносабатда бўлганлиги , назоратчилар иштирокидаги тезкор йиғилишларда бу борада топширилган кўрсатмаларга риоя қилмагани учун ишдан бўшатилди.

 

Бозор раҳбари Б.Собиров тонидан барча ходимларга хоҳ ОАВ вакили бўлсин,хоҳ оддий фуқаро бўлсин, барча-барчасига хуш муомилали бўлиш,уларнинг қадр қимматини улуғлаш, барчанинг кунлик шиори бўлиш тўғрисида яна бир карра уқтирилди.

“Марказий бозор” маъмурияти барча ОАВ вакиллари ва блогерлар билан доимо ҳамкорликга тайёр эканлигини ва очиқлик ҳамда шаффофлик тарафтори эканлигини таъкидлаб ўтамиз!

 

“Марказий бозор”и матбуот хизмати.


Report Page