Хизматдаги йўл-патруль хизмати инспекторини “Дамас” автомашинаси уриб юборди
Ички ишлар вазирлигиСурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 11 октябрь куни Ангор туманида яшовчи Ф.К. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини Р.Соатова кўчасида ҳайдаб кетаётиб, шу кўчада хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Я.М.ни уриб юборган.
Натижада йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Я.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси