Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш йўлида

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш йўлида



Аввал хабар берганимиздек, 18 декабрь куни Пискент туман ҳокимлигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда Пискент туман ҳокимлиги, Миллий банк вилоят филиали, туманда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари, иқтисодий соҳа вакиллари иштирок этди.

Миллий банк вилоят филиали бошқарувчиси ўринбосари А.Абдугаппаров, туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов томонидан соҳани ривожлантириш, кредит олиш, бўш бинолардан фойдаланиш, аукцион орқали ер майдонлари ҳарид қилиш бўйича батафсил маълумотлар ва тадбиркорларни қизиқтирган бошқа саволларга жавоб берилди.  

Очиқ мулоқотда 15 нафар тадбиркорнинг мурожаат ва таклифлари ўрганилиб, тавсиялар берилди. 


Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page