Хитой Халқ Республикаси “China Great Wall Industry Corporation” ташкилотининг инсонпарварлик ёрдами қабул қилиб олинди

Хитой Халқ Республикаси “China Great Wall Industry Corporation” ташкилотининг инсонпарварлик ёрдами қабул қилиб олинди

Кадастр агентлиги Ахборот хизмати

China Great Wall Industry корпорацияси Кадастр агентлиги ходимларини коронавирус инфексияси тарқалиши оқибатларини енгиб ўтишда самарали қўллаб-қувватлаш мақсадида, тиббиёт маскаларидан иборат беғараз инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.

Ўзбекистонда кучли иқтисодий, индустриал ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлмиш Хитой билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга стратегик масалалардан бири сифатида қаралади. Бугунги кунда икки давлат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий, ҳарбий-техникавий, маданий, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, фан ва таълим, учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги олий ва юқори даражадаги мунтазам учрашувлар, жумладан давлат раҳбарларининг 2017-2020-йиллардаги музокаралари ва сиёсий иродаси натижасида стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилган.

Мазкур корпорация билан Кадастр агентлигининг Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи иштирокидаги ҳамкорлик алоқалари шу йил феврал ойидан бошланган. Корпорациянинг асосий фаолият йўналишлари бу сунъий йўлдош алоқаси, ерни масофадан зондлаш, сунъий йўлдош навигацияси ҳамда космос йўналишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобланади.

Корпорация билан Ўзбекистонда РТК роверларини ишлаб чиқариш ва экспортини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик олиб борилмокда.

Хитой Халқ Республикасининг China Great Wall Industry корпорациясига ва шахсан Марказий Осиё бўйича ҳудудий менежери жаноб Донксюй Ксюга Кадастр агентлиги жамоаси номидан миннатдорчилик билдирамиз.




Report Page