Хазорасп туманига ташрифи.

Хазорасп туманига ташрифи.

Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармаси ахборот хизмати.
Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Камолович Қишлоқ хўжалиги ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш хамда жисмоний ав юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Хазорасп туманида ташриф буюрди.

Ташриф давомида, қишлоқ хўжалиги ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари бўйича Хазорасп тумани Республикада биринчи бўлиб ушбу топшириқни бажарган туман хисобланиб, ушбу туманда 318 та фермер хўжаликларига тегишли бўлган ер майдонлари хатловдан ўтказилиб давлат рўйхатига олинди. Давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ер майдонлари билан Мохир Камоловичнинг шахсан ўзи жойига чиққан холда ўрганиб чиқди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 июлдаги видеоселкторида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш бўйича берган топшириқлари юзасидан Хазорасп тумани бўйича 42 та жисмоний ва юридик шахслар томонидан юборилган мурожаатлар қайта ўрганиб чиқиш топшириқи берилган бўлиб, бугунги кун холатига 30 мурожаат қайта ўрганилиб шундан 22 та мурожаат ижобий хал қилинганлиги маълум бўлди.

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Камоловичнинг туманларга ташрифи давом этмоқда.

Report Page