Хазанович Рахиль Львовна

1906 йил 9 октябрда Украинанинг Лохвица шаҳрида туғилган. 1929 йилда Харьков фармацевтика институтини тугатиб, 1929-1933 йилларда Прилуки шаҳридаги аптекада ассистент рецептор, 1934-1935 йилларда шу шаҳарнинг туман фабрикаси кимёвий лаборатроиянинг лавозимларида ишлаган. 1935 йилда Р.Л.Хазанович илмий-педагогик ишга ўтиб, 1935-1939 йилларда Днепропетровск фармацевтика институтининг фармацевтик кимё ва фармакогнозия кафедраси ассистент лавозимида ишлаган. Шу ерда у 1939 йилда “ Отқулоқ ўсимлигини фармакогностик ўрганиш ” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
1940 йилда Р.Л.Хазанович Ўзбекистонга келиб Тошкент фармацевтика институти фармакогнозия кафедрасини бошқара бошлади ва 40 йил давомида унинг мудири, сўнг 10 йилдан ортиқ кафедра профессори, консультанти лавозимларида ишлади.
1955 йилда Р.Л.Хазанович “ Ўзбекистоннинг сурги ва буриштирувчи таъсирли доривор ўсимликлари ” мавзусида докторлик диссертацияни ҳимоя қилди. 1957 йилда унга профессор илмий унвони, 1967 йилда эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби фахрий унвони берилди.
Профессор Р.Л.Хазанович Ўзбекистонда фармакогнозия фанини ривожланишига катта хисса қўшган. Ўзбекистон халқ табобатининг доривор ўсимликларни тиббиёт амалиётига татбиқ этиш изланишларни бошқариш, илмий мактаб яратди. Профессор Р.Л.Хазанович раҳбарлигида фармакогнозия кафедрасида 500 дан ортиқ доривор ўсимликлар ўрганилган ва улардан бир қанчаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун тавсия қилинган. Профессор Р.Л.Хазанович 160 дан ортиқ илмий мақола, доривор ўсимликлар бўйича морография ва дарслик муаллифи. Унинг раҳбарлигида 2 та фан доктори ва 32 та фан номзоди тайёрлаган. Илм фан ва фармацевтика амалиёти учун тайёрлаган юқори малакали кадрларни республикамизнинг турли туманларида ва хаттоки хорижий мамлакатларда хам учратишимиз мумкин.