Hayot mamot

Hayot mamot

@Taskinbook

"Ойи ана шу кир ювиш машинаси тугмаларини ишлатишни ўргатинг, у қандай қилиб сув тортиб олади, кир ювади ўргангим келяпти.

Ойи шу овқат пишираётган газ борку қаердан қандай пайдо бўлади, қандай қилиб кириб келади уймизга, қаерда сақланади?

Ойи айбга буюрмасангиз бир иш қилиб қўйдим, айтсам майлими...

анави фонар борку чироқ ўчганда қўлланаётганимиз шуни синдириб очдим , чунки жудаям қизиқдим ичига... Ойи илтимос жахлингиз чиқмасиииин... "(ерга қарайди)


Қайсидир саволига жавоб берамиз , қай бирига йўқ...

Ишимиз кўп, асабиймиз ва юрагимиз тор. Кичкинаку битта сўксак жим бўлади. Нима қила оларди, қаерга бора оларди ,

бола учун ота -она ҳаёт мамотку...деймиз...


 Жанобимиз САВ нинг ҳаётига намоз энди кириб келаётган вақтларида шу ибодатни бажараётганларини 10 ёшли Хазрати Али кўриб қолади.

Ҳайрат билан томоша қилади. Намоз тугагач келиб Расулуллоҳ САВдан нима қилганларини сўрайди.

Сарвари Коинот унинг рўпарасига ўтириб эллик ёшдаги одам билан гаплашаётгандек унга бирма бир гапириб тушунтириб беради.

Хазрати Али ўйланиб қолади. Орадан бироз вақт ўтиб яна келиб ўша сухбатни қайтаришини, такрордан тушунтириб беришини илтимос қилади. Пайғамбаримиз САВ табассум билан унинг ёнига ўтириб намоз ҳақида, ўша ҳаракатлари ҳақида батафсил яна бошидан айтиб тушунтириб берадилар. Хазрати Али шу куни иймон келтиради.

Хазрати Али ўн ёшда эди. Аммо эллик ёшдаги одам тушунадиган, тафаккур қиладиган ҳолатни тушунган, тушуна олган эди.


"Савол беравериб эзвординг омолекин, мунча маҳмадонасан" демайлик, қаршимиздаги кичкина, аммо у бир ИНСОН балки буюк бир даҳо !..


"Avval biz özgaraylik"


@ Noila Holmuhammad


Mahbublarga ulashing

@TaskinKitoblar _Yaxshiliklar sari odim!


https://t.me/Taskinkitoblar

Report Page