Хавотирга ўрин йўқ

Хавотирга ўрин йўқ

Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 майдаги“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сон Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддаси биринчи қисмига ўзгартиришлар киритилган бўлиб, унга асосан юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда уларга нисбатан маъмурий чора кўрилишига, яъни энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Қонун билан киритилган мазкур ўзгартиришлар жорий йилнинг 4 август кунидан кучга киради.

Амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7-бандига асосан транспорт воситасининг ҳайдовчиси ички ишлар органлари ходимлари талаб қилганда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда — ҳайдовчилар малака оширгани тўғрисидаги сертификатини текшириш учун тақдим этиши шарт.

Юқоридагиларга асосланган ҳолда юридик шахс мақомига эга корхона ва ташкилотлар раҳбарларигажорий йилнинг 4 август кунидан эътиборан “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларини бузган, яъни малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли маъмурий жазо чоралари қўлланилишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, куни кеча ижтимоий тармоқларда «Avtotest Report» масъулияти чекланган жамиятиюридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларини, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш бўйича фаолиятини тўхтатишини эълон қилди. Бу хабар эълон қилингач ҳаракат иштирокчиларида “энди, малака ошириш учун қаерга мурожаат қилишимиз керак?” деган саволлар туғилди. Шунга жавобан маълум қиламизки, ҳозирги кунда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти малака ошириш курсларини очиш учун лицензия олиш ишларини ниҳоясига етказмоқда. “Ватанпарвар” ташкилотининг республиканинг барча ҳудудларида тармоқлари мавжуд. Яқин кунларда юридик мақомдаги ташкилотлар “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳудудий тармоқларига мурожаат қилишлари ҳамда белгиланган тартибда малака ошириш курсларида ўқишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Report Page