Хавфсизлик техникасига риоя қилмаслик оқибати
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 14 апрель куни соат 12.30ларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи Д.О. Абкаш қишлоқ ҳудудида жойлашган фермерларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасида 5 тонналик солярка сақлаш ёмкостини пайвандлаётган вақтида чақнаш содир бўлган. Натижада Д.О. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси