Хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилмаслик – бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабабидир

Хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилмаслик – бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабабидир


Ҳаётимизда технологияларни тезкорлик билан ривожланаётган бир вақтда электр энергиясига бўлган эҳтиёжимиз ҳам янада ортиб бормоқда. Шундай боиз электр энергиясидан хавфсиз, тежамкор ва самарали фойдаланишни доимо ёдда тутмоқ лозим.

Хавфсизликни таъминлаш деганда ҳеч қачон хабардор бўлмаган электр ускунасига тегмаслик, электр қурилмаларни меъёрида ишлашига тўсқинлик қилувчи ишларни бажармаслик ва носоз электр асбобларидан фойдаланмаслик ҳолатлари тушунилади. Носоз электр асбоблари – фойдаланишга яроқсиз ёки қўлбола электр асбобларини тушунишимиз керак. Шунинг учун уйда фойдаланилаётган барча электр асбобларимиз соз ва фойдаланишга қулай бўлиши зарур. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, носоз электр асбобларидан фойдаланиш доим моддий зарар келтириб чиқаради.

Барча соҳада хавфсизлик қоидалари бўлгани каби энергетика соҳасида ҳам “Хавфсизлик техникаси қоидалари” тушунчаси мавжуд бўлиб, ишни хавфсиз бажаришда инсон ҳаёти биринчи ўринда туради. Унга доимо риоя қилишимиз шарт. Шундай экан доимо хавфсизликни таъминлаган ҳолда иш ташкил этиш зарур.

 “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда жорий йилнинг тўққиз ойлик ўтган вақтида ҳодимлар билан 17 та бахтсиз ҳодисалар содир бўлган. Ушбу бахтсиз ҳодисаларда 12 нафар ҳодим вафот этгани ва 5 нафар ҳодим жароҳатланганлиги бунинг аҳамияти катта эканлигидан далолатдир.

Юқорида келтирилган рақамларни таҳлил қиладиган бўлсак барча бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаби хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинмаслиги ва меҳнат муҳофазаси талаблари бажарилмаслиги оқибатида содир бўлган. Энг ачинарлиси эса 27 нафар фарзанднинг боқувчисиз қолганлиги эса ачинарли ҳолатдир.

Соҳа ходимлари томонидан касбига бўлган муносабатда жиддий ёндошуви билан қаралишини сўраймиз. Бу уларнинг келгусида бахтсиз ҳодисаларни олдини олишга қўйилган биринчи қадам бўлади, десак янглишмаймиз.

 М.МАЛЛАБОЕВ,

“Ўзэнергоинспекция”

Наманган ҳудудий бўлими

бош мутахассиси 



Report Page