Хавфсиз хонадон” ойлиги
“Хавфсиз хонадон” ойлиги
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш — ҳар биримизнинг бурчимиз
Бугунги кунда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини асраш, моддий бойликларни ҳимоя қилишда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда республикамизда ўтказилаётган 1январдан 30январгача “Хавфсиз хонадон” ойлиги доирасида аҳоли хонадонларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Статистик маълумотларга кўра, ёнғинларнинг аксарияти фуқароларнинг эҳтиётсизлиги, электр жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш, газ ускуналарининг соз ҳолатда бўлмаслиги ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаслиги оқибатида юзага келмоқда. Шу боис, ҳар бир фуқаро ўз хонадонида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни шахсий масъулият деб билиши зарур.
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан аҳоли хонадонларда профилактик учрашув ва ўрганишлар, фуқароларга ёнғин хавфсизлиги бўйича тушунтириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш нафақат масъул идоралар, балки ҳар бир фуқаронинг муҳим бурчидир. Ўз хонадонимизда оддий эҳтиёт чораларига амал қилиш орқали биз ўзимизни, яқинларимизни ва жамиятни ёнғин хавфидан асраган бўламиз. Хавфсиз хонадон — тинч ва фаровон ҳаёт гаровидир.
Асомиддин ТОШБОЕВ,
туман ФВБ профилактика ва назорат бўлинмаси катта инспектори.