«Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактик тадбирлари  ўтказилмоқда

«Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактик тадбирлари  ўтказилмоқда


Пискент тумани ҳокимлигида вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари А.Камилов, ИИББ биринчи ўринбосари Р.Жўраев, туман ҳокими Р.Рихсиев раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, прокуратураси, ИИБ, Миллий гвардия, ДСИ, ФВБ, СЭОМ раҳбарлари ва масъул ходимлари қатнашди. Унда ҳуқуқбузарликлар  профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш бўйича туманда ўтказилаётган «Хавфсиз ҳудуд» махсус профилактик тадбирлари натижалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда вилоят прокурори биринчи ўринбосари томонидан «Хавфсиз ҳудуд» махсус тезкор-профилактик тадбирларини ўтказишда масъул давлат органларининг ҳамкорликда амалга оширган ишлари натижалари ва йўл қўйилган камчиликларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Кун тартибидаги масала юзасидан туман прокурори А.Жўраев, ИИБ бошлиғи Ш.Милиевнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Тезкор профилактик тадбирлар давомида спиртли ичимлик ичиб, ҳуқуқбузарликлар содир этган, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан майда безорилик содир этган 35 нафар шахс маъмурий қамоққа олинган.

Жамоат жойларида ҳимоя ниқобларисиз юрган 1456 фуқарога нисбатан МЖтКнинг 54-моддаси қўлланиб, маъмурий жавобгарликка тортилган. 

Туман ҳудудида фаолият олиб бораётган жами 213 та корхона ва ташкилотда профилактик огоҳлантириш ва тарғибот ишлари амалга оширилган.

"Хавфсиз ҳудуд" тадбирларини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида ИИБ ва ҳамкор ташкилотлардан 198 нафар ходим жалб этилган.



Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page