Хатолар...

Хатолар...


Янги иш бошлаган ишбилармонларнинг асосий хатолардан бир нечтаси...

Муваффақиятли бизнесга эга бўлишни деярли ҳамма истайди. Лекин, бу йўлда қандай тўсқинликлар ва хатоликларга дуч келишлари мумкинлигини кўпчилик билармикан?


Асосий хато – бу бирон иш билан фақат пул учун шуғулланиш. Бундай йўл тутсангиз, сиз кўп нарса – оилангиз, соғлиғингиз, дўстларингиз, севган машғулотларингиздан маҳрум бўлишингиз мумкин. 


Сарф-ҳаражатларингиз, даромадингиз ва кутилмаган ҳаражатларингизни ёзиб боришингиз ҳам муҳим аҳамиятга эга. Вазиятни яхшироқ тушуниш учун, бизнесингизга тегишли бўлган барча рақамлардан хабардор бўлиб туришингиз керак.


Агар, бизнесингиз иш ходимларингиз ва ёлланма ишчиларингиз иш ҳақидан 

тежаб қолишгача етса, вазият ачинарли ҳолатга келиб қолади. 


Ишчиларингиз – сизнинг бизнесингиз аъзоларидир. Уларга бўлган муносабатингиз ва уларга қанча маблағ сарфлашингизга боғлиқ равишда бизнесингиз ҳам ривожланади.


#стратегия



Report Page