Фарғонада хатлов ишлари уюшқоқликда давом этмоқда

Фарғона вилоятида Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрь кунги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6110-сонли Фармони ижросинини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Фармонда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, аҳоли орасида тиббий хатлов ва антропометрик кўрсаткичларни аниқлаш ишлари жадал суръатда давом эттириляпти.

Шу мақсадда вилоятимиздаги шаҳар-туман тиббиёт бирлашмаларида жами 1734 та тиббий бригадалар ташкил этилган бўлиб, барча зарур жиҳозлар, асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган.

Мисол учун 26 январь куни вилоят бўйича жами 30 636 та хонадонларда хатлов ишлари амалга оширилди. Хатлов жараёнида 102 206 нафар фуқаролар кўрикдан ўтказилган бўлиб, уларнинг 73 941 нафари катталар, 28 265 нафари эса болалардир.

Хатлов жараёни давом этмоқда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.