Хатлов Ўзбекистон туманида ҳам уюшқоқликда ўтказилмоқда
Хатлов ва антропометрик кўрсаткичларни аниқлаш ишлари Ўзбкистон туманида ҳам жадал суръатда олиб бориляпти.
Шу мақсадда туманда 88 та тиббий бригада ташкил этилган бўлиб, барча зарур асбоб-ускуналар билан таъминланган.
Хатлов ишларида Ўзбекистон туманига масъул этиб бириктирилган 2-сонли вилоят силга қарши курашиш диспенсери бош врачи Қаҳрамонжон Тўйчиев ва туман тиббиёт бирлашмасининг мутасадди раҳбарлари ҳамда тиббиёт олийгоҳларидан ёрдамга келган 5 нафар талабалар бевосита иштирок этиб, хонадонларга боришмоқда, аҳоли билан юзма-юз мулоқот ўтказилиб, тиббий маслаҳатлар бериляпти.
21 январь куни туман бўйича 1594 та хонадонда истиқомат қилувчи 7 минг нафардан зиёд аҳоли хатловдан ўтказилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.