Хатирчида 29 та оилага қувонч қайтди...

Хатирчида 29 та оилага қувонч қайтди...

МИБ Хатирчи туман бўлими бошлиғи Н.ҒАФФОРОВ

Оила ватан ичра ватандир. Жамиятни ич-ичидан кемирадиган иллатлардан бири бу оилавий ажримлар, эр-ҳотиннинг ажрашишидир.

Бюро ходимлари ажрашган оилалардан алимент қарздорлигини ундириш билан бирга уларни яраштириш учун тегишли тадбирларни амалга оширмоқда.

Аслида, ажрашишнинг ўзи бир масала, ишнинг судгача бориб, алиментдан бўйин товлаган отадан фарзанди таъминоти учун мажбурий таъминот ундириш – яна бир оғир ҳақиқат.

Умуман олганда бутун бошли жамиятда биргина ажралиш қайд этилса ҳам бу ҳолатни ижобий деб бўлмайди. Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Хатирчи туманида бугунги кунда алимент билан боғлиқ 1 минг 600 тадан зиёд ҳужжатлар ижрога қаратилган, бу ҳолат камида шунча оила дарз кетган деганидир.

Бундай ҳолатларга беэътибор бўлмаган туманнинг Бюро ходимлари бир нечта оилаларни яраштиришга эришди. Энди суд қарори асосида алимент тўлаб келаётган туманнинг “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи О.Мирзаев икки нафар вояга етмаган фарзандини таъминотсиз қолдирмади, турмуш ўртоғи Г.Эгамбердиева билан ярашди.

Бундай хайрли ишлар натижасида апрель ойининг ўзида 29 та оилалар яраштирилди. 




Report Page