Хатирчи туманидаги мактабда содир бўлган ҳолат юзасидан МУНОСАБАТ 

Хатирчи туманидаги мактабда содир бўлган ҳолат юзасидан МУНОСАБАТ 


Интернет ижтимоий тармоқларида Хатирчи тумани Лангар МФЙда жойлашган “58-сонли мактаб ўқувчиси мактаб зўравонлари томонидан калтакланганллиги” тўғрисидаги видео тасвир тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, видео тасвирдаги ҳолат 2023 йилнинг 23 феврал куни соат тахминан 11:00лар атрофида 58-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари ва 9-синф ўқувчилари ўртасида юзага келган келишмовчилик натижасида жанжал келиб чиқганлиги маълум бўлди.

Бунинг оқибатида 11-синф ўқувчиси Ж. Л. ва 9-синф ўқувчиси А. И. енгил тан жарохати олганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан тегровга қадар текширув харакатлари натижасида тўпланган ҳужжатларга кўра ушбу жанжалда иштирок этган 13 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига нисбатан Ўз.Рес МЖтКнинг 47-моддаси билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман вояга етмаганлар комиссиясига юборилиб, баъзавий хисоблаш миқдорининг 1 (бир) баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, юқоридаги каби ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги учун туман ИИБ ҳамда мактаб маъмурияти билан биргаликда ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳолат юзасидан муҳокама ташкил этилган.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 


Report Page