Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 60-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 60-сессияси бўлиб ўтди


Унда Нурафшон шаҳар ҳокими, кенгаш раиси М.Салиев, шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Кун тартибига кўра, дастлаб Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган 9-сайлов округида ўтказилган сайлов якунлари ва сайланган депутатнинг ваколатларини эътироф этиш тўғрисида шаҳар сайлов комиссияси ахбороти тингланди ва 9-сайлов округдан сайланган депутатлигига Абдухалил Убайдуллаевнинг депутатлик ваколатлари эътироф этилди.

Сессия Нурафшон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022-йил 1-ярим йиллик ва 2-чорак ижроси ҳамда 2 чоракда шаҳар бюджетининг қўшимча манбааларидан фойдаланиш йўналишларини тасдиқлаш ва Нурафшон шаҳар маҳаллий бюджетининг маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида масалаларини кўриб чиқилди.  

Сўнг Нурафшон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Т.Данияровнинг жорий йилнинг олти ойи давомида секторлар фаолияти, мурожаатлари билан ишлаш бўйича йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида ахбороти тингланди.

Нурафшон шаҳар 4-сектор томонидан 2022 йил олти ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари С.Нархаджаевнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, сессия кун тартибига киритилган “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Нурафшон шаҳар бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси дан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар депутатлар томонидан кенг муҳокама қилиниб, тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди.


Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa

Report Page