Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 56-сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 56-сессияси бўлиб ўтди.


Сессия ишида шаҳар Кенгаши депутатлари, кўриладиган масалалар юзасидан ҳисобот берувчи масъуллар иштирок этишди.

 

Кун тартибига 5 масала киритилди:

  1. Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга ўтказилган сайлов якунлари ва сайланган депутатларнинг ваколатларини эътироф этиш тўғрисида.

2. Нурафшон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил I чорак ижроси ҳамда шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш йўналишларини тасдиқлаш тўғрисида.

3. Нурафшон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Т.Данияровнинг жорий йилнинг 3 ойи давомида секторлар фаолияти, мурожаатлари билан ишлаш бўйича йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида ахбороти.

4. “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида.

5. Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг 2022 йил 25 март кунидаги VI-53-38-10-213-K/22-сонли қарорининг тегишли бандини ўзгартириш тўғрисида.

 

Кун тартибидаги 1 масала юзасидан, Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга ўтказилган сайлов якунлари ва сайланган депутатларнинг ваколатларини эътироф этиш тўғрисида. Шаҳар сайлов комиссия раиси Шохида Нурматованинг маърузаси тингланди.

Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашига 10-округдан сайланган Эрназаров Эгамберди Худайбердиевич ва 14-сайлов округидан сайланган Усманов Дониёр Илхомовичларнинг депутатлик ваколатлари эътироф этилиб депутатлик гувохномалари тантанали топширилди.

 

Кун тартибидаги 2 масала юзасидан, Нурафшон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил I чорак ижроси ҳамда шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш йўналишларини тасдиқлаш тўғрисида. Нурафшон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б Кахромон Алкаровнинг ўз ахборотида Нурафшон шаҳрининг 2022-йил I чоракда маҳаллий бюджет даромадларининг 9 460,0 млн.сўм режаси амалда 11 133,0 млн.сўмга бажарилиб, 1 673,0 млн.сўмга ортиғи билан ёки 118 фоизга, бажарилганлиги.

Маҳаллий бюджет даромадлари I чоракда қуйидаги солиқлар ва тушумлар ҳисобига шаклланди.

Жумладан,

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 291,0 млн.сўмга, айланмадан олинадиган солиқ 470,0 млн.сўмга, даромад солиғи 4 124,0 млн.сўмга, қатъий белгиланган солиқ 282,0 млн.сўмга, акциз солиғи 1 068,0 млн.сўмга, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи 1 779,0 млн.сўмга, юридик шахсларнинг ер солиғи 1 841,0 млн.сўмга, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи 435,0 млн.сўмга, жисмоний шахсларнинг ер солиғи 435,0 млн.сўмга, ягона ер солиғи 3,0 млн.сўмга, сув солиғи 32,0 млн.сўмга ва бошқа тушумлар 545,0 млн.сўмга бажарилди.

2022 йил бошига Нурафшон шаҳар маҳаллий бюджетида 3 239,2 млн.сўм эркин қолдиқ маблағлари шаклланган бўлиб, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Давлат дастурларида кўрсатилган тадбирлар, шаҳардаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш тадбирларига, ижтимоий тадбирларни молиялаштириш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар учун Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг тегишли қарорига асосан 3 239,2 млн.сўм йўналтирилган.

Жамғармаларга маблағ шакллантириш:

- "Аёллар дафтар"га (ПҚ-5020) 100,0 млн.сўм,

- "Ёшлар дафтар"га (ВМҚ-132) 262,0 млн.сўм;

- Шаҳар марказий кўчаларининг қиёфасини тубдан яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўл-инфратузилмасини барпо этиш, пиёдалар йўлакчаларни қуриш, манзарали гул кўчатлари экишга ҳамда тунги ёритиш чироқларни ўрнатиш, ёқилғи-мойлаш материаллари шунингдек зарур қурилиш материалларни харид қилиш ва бошқа мақсадлар учун 900,0 млн.сўм;

- Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтларни мазмунли ўтказиш мақсадида спорт инвентарларини харид қилиш, тўгаракларни ташкил этиш ҳамда моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун 79,7 млн.сўм;

- Нурафшон шаҳрининг ташкил этилганлигининг "5-йиллиги" муносабати билан чоп этиладиган китоб учун 50,0 млн.сўм;

- “Наврўз” байрам ва сайлини ташкил этиш тадбирлари ҳамда унга тайёргарлик кўриш учун 30,0 млн.сўм;

- Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 27 декабрдаги 256-10-0-Ғ/21-сонли фармойишига асосан ҳокимнинг жамоатчилик бўйича маслаҳатчисини рағбатлантириш тўловлари учун 25,1 млн.сўм;

- "Иннополис" Университети билан ҳамкорликда 10 нафар ўқувчининг ўқув курси учун 68,0 млн.сўм маблағ ажратилганлиги тўғрисидага ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги 3 масала юзасидан, Нурафшон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Т.Данияровнинг жорий йилнинг 3 ойи давомида секторлар фаолияти, мурожаатлари билан ишлаш бўйича йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида ахбороти тингланди.

Жумладан, келгуси ишларни жадаллаштириш, секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш, уйма-уй юриш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал қилиш, ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, шахсий ва сайёр қабуллар ўтказиш тизимини мувофиқлаштириш бўйича ахборот бериб ўтди.

Кун тартибидаги 4 масала юзасидан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Нурафшон шаҳар бўлинмаси қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасидан шошилинч жарроҳлик амалиётига маблағ ажратиш бўйича шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Пелтабаеванинг маърузаси тингланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф-сонли фармойишига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Нурафшон шаҳар бўлинмаси қошида юридик шахс ташкил этмасдан очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасидан шошилинч жарроҳлик амалиётига маблағ ажратиш, бўйича шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Пелтабаеванинг маърузаси тингланди.

Маърузасида вилоят миқёсида жами 19 нафар юрак хасталиги бўлган 16 ёшгача бўлган болаларга “ERA MED” МЧЖда жарроҳлик амалиётини ўташ учун марказлашган тартибда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти бўлими “Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан маблағ ўтказилиши муносабати билан Нурафшон шаҳар “Ойбек” мфй да яшовчи С.М.га ҳам юрак жарроҳлик амалиётини ўташ учун 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм пул маблағи “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Нурафшон шаҳар бўлинмаси қошида юридик шахс ташкил этмасдан очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасидан вилоят “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши.

Нурафшон шаҳар Хуррият МФЙ да яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаро Б.К. ҳозирда “Бош мия ўсимтаси” ташхиси қўйилганлиги сабабли шошилинч жарроҳлик амалиёти учун Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар “BEST MEDIUM KLINIK” МЧЖ билан шартнома расмийлаштириш ишларини амалга оширилиб ва 17000000 (ўн етти миллион) сўм “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Нурафшон шаҳар бўлинмаси қошида юридик шахс ташкил этмасдан очилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтказилишига;

Нурафшон шаҳар Деҳқонобод МФЙ да яшовчи фуқаро Р.М қизига ҳозирда 1-гуруҳ ногирони “Тўлиқ умуртқали ёпиқ шикастланиш, ёпиқ бош мия жароҳати” ташхиси қўйилганлиги сабабли даволаниши учун Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар “OSTEOMED” оилавий корхонаси билан шартнома расмийлаштириш ишларини амалга ошириш ва 21312000 (йигирма бир миллион уч юз ўн икки минг) сўм “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Нурафшон шаҳар бўлинмаси қошида юридик шахс ташкил этмасдан очилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтказилишига рухсат сўради.


 

Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича маърузачиларнинг маълумотлари мухокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa



Report Page