Халқ депутатлари Бекобод туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессиясини

Халқ депутатлари Бекобод туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессиясини

Бекобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижроси юзасидан “Йўл ҳаритаси”ни тасдиқлаш тўғрисида масалани муҳокама қилиб, тасдиқладилар.

II. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сонли қарорини тумандаги ижроси тўғрисида - Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағаликни қисқартириш бўлими бошлиғининг ўринбосари С.Бекназаров ахборот бериб ўтди.

III. Бекобод тумани аҳолисини хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда 2021 йилга мўлжалланган туманда жамоат транспортини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида - Тошкент вилояти транспорт бошқармаси мутахассиси И.Игамназаровни ҳисоботи тингланди.

IV. Туман аҳолисининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“Темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, хориждан қайтган ва кета олмаган аҳолини ишга жойлаштириш, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотганлар билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокими 1-сектор раҳбари Ф.Худойбердиев, туман прокурори адлия катта маслаҳатчиси 2-сектор раҳбари Д.Абдурахмонов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи 3-сектор раҳбари Д.Маназаров, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 4-сектор раҳбари Ж.Алимовларнинг олиб бораётган ишлари муҳокама қилиниб, тасдиқланди.

V. Туман ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.

  VI. Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашига 8-“Янгиқўрғон” сайлов округидан депутат Бердимуратов Камолиддин Абдисаттарович ҳамда 21-“Далварзин” сайлов округидан депутат Азамжон Артиковларни депутатлик ваколатини тўҳтатиш тўғрисида.

VII. Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашидаги бўшаб қолган 3-“Бекобод”, 7-“Янгиқўрғон”, 8-“Янгиқўрғон” ҳамда 21-“Далварзин” сайлов округларига депутат сайловни ўтказиш тўғрисида масалани муҳокама қилиб, тасдиқладилар.




Report Page