Халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчилар учун яна бир қулайлик

Халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчилар учун яна бир қулайлик

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Туркия транспорт ва инфратузилмаси вазирлиги томонидан ҳар йили тақдим этиладиган квоталар меъёрида Ўзбекистон Республикаси давлат рақамли юк транспорт воситаларига Туркия давлатининг эркин иқтисодий зоналари ва портларига киришга ҳамда юк ортишга рухсат бериш бўйича Туркия Президентининг Қарори қабул қилинди. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва транспорт воситаларига катта қулайлик яратиб, юк ташиш ҳажмининг ошишига хизмат қилади.

Report Page