Маҳаллий ва хорижий журналистлар иштирокида пресс-тур ташкил қилинди

Маҳаллий ва хорижий журналистлар иштирокида пресс-тур ташкил қилинди


Энергетика Вазирлиги томонидан “Шўртан газ-кимё мажмуаси” фаолиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган пресс-тур ташкил этилди. 

Дунёнинг нуфузли интернет нашрлари хисобланган "Reuters", "Les Echos", "Energy Intelligence", "The Economist", "Petroleum Economist" халқаро интернет порталлари ва нашрлари, шунингдек “Kun.uz” , “Daryo.uz” , “Xabar.uz” интернет нашрлари, "Sevimli TV", “Менинг юртим” телеканаллари, ЎЗА "Ўзбекистон ахборот агентлиги" ҳамда “ Ўзбекистон янгиликлари” газетаси каби Юртимизнинг нуфузли Оммавий Ахборот Воситалари мухбирлари ва журналистлари мажмуамизга ташриф буюришди.  

“Шўртан газ кимё мажмуаси” фаолияти билан яқиндан танишиш ва уни Оммавий Ахборот Воситаларида кенг ёритиш мақсадида ташкил қилинган Пресс-тур 2020 йил 5 март куни соат 12:30 ларда меҳмонларни кутиб олиш билан бошланди. Оммавий Ахборот Воситалари мухбирлари ва журналистларни мажмуанинг Бош директори Ш.Асланов, бош директорнинг биринчи ўринбосари Ш.Эшмуродов, бош директор ўринбосарлари Ф.Қуватов, О.Муртозаев ва бошқа бир қатор мутасадди ходимлар кутиб олишди. Мажмуа Бош директори Ш.Асланов томонидан мажмуанинг мукаммал макети ёрдамида ОАВ мухбирлари ва журналистларига мажмуа ҳақида бошланғич тушунчалар ва маълумотлар берилди.

Шундан сўнг мажмуа ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан таништириш мақсадида хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномалар ўтилиб, махсус кийим ва бош кийимлар берилди.

Журналистлар завод ҳудудига киришар экан танишувни энг аввало Демин сув олиш қурилмасидан бошлашди. Шунингдек мухбирлар  Завод марказий лабораторияси,  Экструдер қурилмаси, Плёнка ва паддон и/ч қурилмаси, Полиэтиленни қадоқлаш қурилмаси, Тайёр маҳсулотлар омборхонаси, Марказий бошқарув пульти (DCS) фаолияти билан ҳам яқиндан таништирилди.

Танишув жараёнида бош директорнинг биринчи ўринбосари Ш.Эшмуродов мажмуанинг ишлаб чиқариш технологик жараёнлари тўғрисида, бош директорнинг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари О.Муртозаев эса ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўғрисида меҳмонларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб беришди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси»нинг расмий канали - @sgcc_uzb.


Report Page