«Хaлқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда вилоятдаги таянч мактабларнинг ўрни ва аҳамияти» мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 1 март куни халқаро тадқиқотларига тайёргарлик кўриб бўйича таянч этиб танланган Бўстон туманидаги 14-умумтаълим мактабида «Хaлқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда вилоятдаги таянч мактабларнинг ўрни ва аҳамияти» мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Ушбу семинарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев, А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори А.Раджиев ҳамда Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази ходимлари ташриф буюрдилар.
Семинар қатнашчилари дастлаб мактабда 7 фан бўйича, жумладан физика, математика, кимё, биология, она-тили ва адабиёти, география ҳамда бошланғич таълим бўйича ташкил этилган шўба йиғилишлари билан танишдилар. Ташкил этилган шўба йиғилишларида Андижон давлат университети ҳамда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази педагог ходимлари ўзаро 2022 йил PISA халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганлиги семинар иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди.
Семинар якунида Андижон давлат университети раҳбарияти, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, масъул ходимлари ҳамда вилоятда танлаб олинган 28 та таянч мактаби директорлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Семинар жараёнларида бевосита туман ҳокимлиги ва вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти иштирок этиб, таълим соҳаси энг кўп эътибор берилиши зарур йўналиш эканлиги ва шу сабабдан халқаро тадқиқотлардаги ижобий натижалар учун ҳар қандай шарт-шароитлар яратиб беришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Фото: Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати