Халқаро фестивалга барча бирдек тайёргарлик кўриши лозим

Халқаро фестивалга барча бирдек тайёргарлик кўриши лозим



Қўқон шаҳрида ўтказилаётган биринчи халқаро хунармандчилик фестивалида 76 давлатдан 340 нафар меҳмон, ҳунармандлар иштирок этади.

Фестивалнинг асосий тадбирлари шаҳардаги Ўрда майдонида бўлиб ўтиши белгиланган. Бу ерда саҳна ва бир пайтнинг ўзида 1800 кишини сиғдира оладиган мамлакатимиздаги энг йирик кўчма амфитеатр барпо этилган. Айни кунларда сўнги тайёргарлик ишлари якунига етказилмоқда.   

 Фестиваль дастурига кўра, хорижий меҳмонлар ва иштирокчилар 12 та маданий мерос объектлари, 20 дан ортиқ Қўқон миллий ҳунармандчилиги намоёндалари уй устахоналарига ташриф буюриши кутилмоқда.

– Таъкидлаш жоизки,  Халқаро фестивалда хорижлик  меҳмонлар билан биргаликда 29 йўналиш бўйича  Республикамизнинг 153 туманидан 1 минг 116 нафар ҳунарманд ва 87 нафар ташкилотчилар ҳам иштирок этади, –дейди Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Раъно Бойқўзиева. – Уйга меҳмон келса, тайёргарлик кўрамиз. Меҳмонни кўнглини олишга уринамиз. Бўлажак фестивал ҳам биз мезбонлар учун меҳмон олдидаги бир имтиҳон деб биламан.  Жумладан, фестивалга хориждан касбдошларимиз ёки шу соҳа вакиллари ҳам сайёҳ сифатида келишлари эҳтимолдан йироқ эмас. Шунинг учун ҳам шундоққина катта йўл ёқасидаги Қўқон шаҳар Давлат хизматлари марказининг олд фасад қисмини ҳам фестивал руҳига монанд тайёрладик. Бундан ташқари, фестивал давомида вилоятимизнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларини кўрсатиш мақсадида белгиланган алоҳида маршрутдан ўрин олган Риштон тумани ҳамда Марғилон шаҳридаги марказларимизни ҳам тайёргарлик жараёнларида эътибордан четда қолдирмадик. Мукаммал тайёргарлик ишларини олиб бордик. Ўйлайманки, фестивалнинг янада кўтаринки кайфиятда ўтишида биз ҳам ўзимизнинг керакли хиссамизни қўшамиз.   


Report Page