Халқаро атом энергетикаси агентлиги бош директори ўринбосари- ядро энергияси департаменти раҳбарининг ташрифи

Халқаро атом энергетикаси агентлиги бош директори ўринбосари- ядро энергияси департаменти раҳбарининг ташрифи


Жорий йилнинг 2 июнь куни Халқаро атом энергетикаси агентлиги бош директори ўринбосари- ядро энергияси департаменти раҳбари Михаил Чудаков Ўзбекистон Республикасига ишчи ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги ва “Ўзатом ” агетлиги раҳбарлари билан музокаралар ўтказди, музокаралар давомида ядро инфратузилмасини ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш ва юқори малакали кадрларни тайёрлашда ҳамкорликнинг қатор йўналишлари муҳокама қилинди. Учрашув давомида меҳмон, шунингдек агентлик ҳузуридаги Атом технологиялари ахборот маркази фаолияти билан танишди.

“Ўзатом” агентлиги томонидан 260- мактаб ўқувчиларининг М.Чудаков билан ташкиллаштирилган учрашувида бош директори ўринбосари ХАЭАнинг фаолияти тўғрисида, атом энергетикасини ривожлантириш истиқболлари ва ҳозирги ҳолати, ананавий энергетика ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг ижобий ва салбий жиҳатлари тўғрисида аниқ мисоллар асосида қисқача сўзлаб берди. 

“Бугун узлуксиз, барқарор ва арзон элетроэнергия билан таъминлаш масалаларини ечишда атом энергетикасига альтернатив энергия йўқ. Ядро энергетикаси цивилизациянинг ажралмас қисмига айлаганига унчалик кўп бўлмади. Шундай бўлсада унинг фойдаси беқиёс.” -дейди, ўқувчилар билан бўлиб ўтган учрашувда М.Чудаков.

Очиқ суҳбат давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Жаноб М.Чудаковнинг республикамизга ташрифи давом этмоқда. 4 июнь куни “Москва муҳандислик-физика институти” ММФИ миллий тадқиқот ядро университети Тошкент филиали ўқитувчи ва талабалари билан учрашув кутилмоқда. Ушбу учрашувда меҳмон замонавий дунёда атом энергетикасининг ривожига бағишланган маърузаси билан чиқиш қилади. Шунингдек, М.Чудаков Ўзбекистон Республикаси саноат ҳавфсизлиги қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ядро физикаси институда ҳам бўлиши кўзда тутилган. 

"Ўзатом" агентлиги ахборот хизмати


Report Page