Халқаро IT сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаш бўйича “IT-истедод” портали ишга туширилди

Халқаро IT сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаш бўйича “IT-истедод” портали ишга туширилди


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Рақамли технологиялар вазирлиги вазир маслаҳатчиси Фазлиддин Анваров маълум қилди:

Бугунги кунда Рақамли технологиялар Вазирлиги ҳамда вазирлик тизимидаги  ташкилотларга  370 дан ортиқ ёшлар ишга қабул қилинди.

Ёшларнинг IT кўникмаларини шакллантириш, замонавий касбларга ўқитиш ва таълимни рақамлаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда:

Бугунги кунда мамлакатимизда IT соҳасидаги олий таълим муассасалари сони 60 дан ва уларда таҳсил олаётган талабалар сони 50 мингдан нафардан ортди.

Хусусан, вазирлик тизимидаги IT олий таълим муассасаларида хусусан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари университети ва унинг 6 та филиали, Тошкент шаҳридаги Инха ва Амити университетлари томонидан 35 дан ортиқ мутахассисликлар бўйича 29 минг нафардан ортиқ олий маълумотли кадрлар тайёрланмоқда.

Шунингдек, 2022 йилда “EPAM Systems” халқаро IT компания билан ҳамкорликда биринчи онлайн шаклдаги “IT Park University” рақамли университети фаолияти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, Қоракўл IT кластерини ташкил етиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 июлдаги 273-қарори қабул қилинди. Ушбу кластерда 2023/2024 ўқув йилидан IT йўналиш бўйича Бухоро вилоятида Ҳиндистон билан ҳамкорликда Acharya Университети ташкил этилди.

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан “Бир million дастурчи” лойиҳасининг навбатдаги босқичини амалга ошириш мақсадида ёшларга uzbekcoders.uz платформаси орқали АҚШнинг “Coursera” компаниясининг онлайн таълим ресурсларидан фойдаланиш имконияти яратилди.

Ушбу лойиҳа доирасида 2023–2025 йилларда 1,2 млн. нафар ёшлар 8 та йўналишдаги онлайн курслардан бепул таълим олиш имкониятига эга бўлишади.

Бугунги кунда uzbekcoders.uz сайти орқали “Coursera” платформасидан рўйхатдан ўтган ўқувчилар сони 316 325 нафар улардан 314 минг нафари актив ўқиётган ўқувчилар ҳисобланади. Ўқувчиларнинг 162 901 нафарини эркаклар, 153 424 нафарини аёллар ташкил этди.

Маълумот учун: IT соҳадаги ўқув курсларда таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган 15 минг нафардан ортиқ ёшлар компютер харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилди.

Халқаро IT сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаш бўйича “IT-истедод” портали ишга туширилди, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлар портали (“my.gov.uz”) орқали аризаларни қабул қилиш учун “Халқаро

IT сертификатларини олиш ҳамда ўқиш харажатларининг

50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш” хизмати жорий этилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида ҳозирги кунга қадар халқаро IT сертификатини олиш учун қатнашган жами ёшлар сони

1600 нафардан ортиқ бўлиб, шундан:

735 нафар ёшларга жами 1 млрд. сўм дан ортиқ харажатлари қоплаб берилган. Жумладан, 2023 йил ҳозирги кунга қадар

285 нафар ёшларга жами 618,3 млн.сўм миқдорида харажатлар қоплаб берилди.

Аҳолини рақамли кўникмаларини ошириш мақсадида республика бўйича 205 та рақамли технологиялар ўқув марказларида 400 га яқин янги иш ўринлари яратилган бўлиб уларда ҳозирги кунга қадар 195 минг нафардан ортиқ тингловчилар малакасини оширди. Шундан, 39 минг нафардан ортиғи давлат хизматчиларидир.

Иқтидорли ёшларни саралаш, қўшимча ўқитиш ҳамда халқаро меҳнат бозорига тайёрлаш тизимини жорий этиш ва замонавий

IT касбларга ўқитиш тизими “IT Skills” тизимини яратиш чоралари қўрилмоқда;

Бунда, ҳар йили 50 минг нафардан ортиқ IT га қизиқувчи ёшларнинг базаси яратилади, 5 минг нафар иқтидорли ёшлар билим ва кўникмалари оширилиб, халқаро меҳнат бозорига тайёрланади. 



Report Page