Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти бош мутахассиси Сардор Бозорбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси соҳиби бўлди. 

Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти бош мутахассиси Сардор Бозорбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси соҳиби бўлди. 


📌2015 йил Тошкент шахрида ўтказилган “Ломоносов-2015” олимпиадасида олтин медал соҳиби бўлган.

📌2014-2015 ўқув йилида Республика фан олимпиадасида математика фани бўйича фахрли 1-ўринни эгаллаган.

📌2015 йилда Таиланднинг Чиан Маи шахрида ўтказилган 56-Бутунжахон олимпиадасида бронза медал соҳиби.

📌2017-2019 йилларда уч марта Россиянинг Санкт-Петербург шахрида ўтказилган Халқаро NCUMC олимпиадасида олтин медал соҳиби.

📌2017 йил талабалар ўртасида Республика миқиёсида ўтказилган Қори Ниёзий олимпиадасида фахрли 1 ўринни эгаллади ва “Қори Ниёзий стипендияси” соҳиби.

📌2017-2019 йилларда уч марта Леонард Эйлер номидаги математикларни қўллаб-қувватловчи халқаро ҳайрия фонди томонидан тақдирланган.

📌2017 йил “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби.

📌2018 йил Муҳаммад ал Хоразмий номидаги 1-Халқаро олимпиада (AKHIMO-2018) да олтин медал соҳиби.

📌2018 йилда Олий ва Ўрта Махсус таълими вазирлиги томонидан “Йил талабаси” деб топилган.

📌2018 йил Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида ўтказилган Халқаро олимпиадада кумуш медални қўлга киритган.

📌2018-2019 ўқув йилида Талабалар ўртасидаги Республика фан олимпиадасида математика фани бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритган.

📌2019-йил ҳарбий курсантларни Халқаро олимпиадага тайёрлагани ва улар юқори натижага эришгани муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланган.

📌2020 йил март ойида Россия Федерациясида ўтказилган Халқаро Кавказ математика олимпиадасида 8 нафар ўқувчиси қатнашиб, 3 та кумуш, 3 та бронза медаллари ва 4 та мақтов ёрлиғини қўлга киритган. Шу муносабат билан Адигея Республикаси таълим ва фан вазирлиги томонидан “Благодарственное письмо” олган.

📌2020 йил Ички ишлар вазирлиги томонидан “Юрт посбонлари” онлайн олимпиадасини ўтказишга қўшган ҳиссаси учун ташаккурнома билан тақдирланган.

Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаментидаги фаолияти давомида 2019-2020 йилларда турли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда 10 га яқин фан олимпиадалари ўтказилишида ташаббус кўрсатган. Хусусан, Гурлан тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда, Италиянинг Пиза университети билан ҳамкорликда, Термиз шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда, Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки билан ҳамкорликда ва Тупроққалъа тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликдаги олимпиадалар шулар жумласидандир.

Report Page