Халқ таълими вазирлигининг "қуллари"

Халқ таълими вазирлигининг "қуллари"

Nikita Makarenko

Фарзандларимизнинг келажаги учун ўқитувчиларни қўшимча ишларга бепул жалб қилиш амалиётини тўхтатиш керак.

Ўзбекистондаги бошланғич ва ўрта мактаб ўқитувчилари 2022 йилда меҳнат кодексига мувофиқ ўз вазифаларига кирмайдиган топшириқларни бажаришда давом этмоқда. Хусусан, уларни иш ва ишдан ташқари вақтларда ўзларининг "микроучасткалари"даги квартираларга-хонадонларга юбориш кенг тарқалган амалиётдир.

Буларнинг барчаси, ўқитувчиларнинг кўрсатмасига кўра, мактаб директорлари ва туман халқ таълими бўлимларининг сиртдан берилган буйруқлари асосида содир бўляпти. Бу ҳолатда Халқ таълими вазирлиги бефарқ. Эҳтимол ввзирлик муаммодан хабардор ва оммавий баёнотларга қарамай замонавий қулликнинг ушбу шаклига самарали барҳам бериш қўлидан келмайди.

Муаммо тизимли экани ойдек равшан. Тўпланган кўрсатмалардан хулоса қилиш мумкинки, бутун мамлакат бўйлаб барча мактабларнинг ўқитувчилари қуллик ва ҳақ тўланмайдиган меҳнатга кенг жалб қилинади. Бу ҳолат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 14.08.2018 йилда қабул қилинган ПҚ-3907-сонли қарорида ўқитувчиларни бундай ишларга жалб қилиш тўғридан-тўғри тақиқланганига қарамай содир бўлмоқда. Тўпланган далиллар Президент қарори амалга оширилмаётгани, масъул идоралар томонидан ўқитувчилар ўртасида оммавий қулликка қарши самарали кураш олиб борилмаётганини кўрсатиш имконини беради.

Қуйида бутун мамлакат ўқитувчиларининг 2022 йил 9 ноябрь куни “Эффект Макаренко” каналининг фикр-мулоҳаза билдириш ботига юборилган ариза ва гувоҳликлари келтирилган. Аризалар аноним шаклда тўпланган, чунки ўқитувчилар ХТВ ва мактаб директорлари томонидан таъқиб қилинишдан, шунингдек, ўз иш ўринларини йўқотишдан қўрқади:


- Тошкент, 91-мактаб. Квартираларга боришга мажбур қилишяпти

- Мирзо-Улуғбек тумани, Паркент бозори. Ўқитувчилар квартирамизга келишди ва болаларни, шу жумладан янги туғилган чақалоқларни рўйхатга олишди.

- 8 ноябрь куни Чилонзор туманидаги 182-мактабнинг ўқитувчилари уйимизга келишди.

- Уйимизга 78-мактаб (Тошкент) ўқитувчилари келишди.

- Квартираларга боришга мажбур қилишади. Тошкент вилояти, Қибрай тумани, 5-мактаб.

- 147-мактаб ва 4-мусиқа мактаби (Тошкент), хонадонларга борамиз.

- Тошкент шаҳри, 142-мактаб, (уйларга боришга) мажбурлашади.

- Ҳар сафар мени (уйларга) юборишга ҳаракат қилишади. Микроучастка дафтари ҳали ҳам бўш ётибди. 48-мактаб. Тошкент.

- Тошкент 250-мактаб, ўқитувчилар (уйма уй) юришипти.

- 161-мактаб, Яшнобод тумани, (уйларга) борамиз.

- Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, 8-мактаб. Квартираларга борамиз.

- 91-мактаб ўқитувчиларини (Яккасарой тумани, Тошкент) ҳам микроучастка бўйлаб юришга мажбур қилишади.

- Ўқиш даврида йилига икки марта (микроучасткаларга) чиқамиз. Сайловга тайёргарлик жараёнида ҳам нимагадир, масалан, маҳалла қўмитаси эмас, биз, ўқитувчилар чиқамиз. Уйларга борганда маст, ақлдан озган ва бошқа ҳар қандай ноадекват кайфиятдаги фуқарога дуч келиш мумкин. Ҳатто оёқлари оғриётган пенсия ёшидаги ўқитувчи ҳам участкага чиқишни рад эта олмайди.

- Бизни ҳам 264-мактабда мажбур қилишяпти (Тошкент)

- Мен Ангрен шаҳридан (Тошкент вилояти) инглиз тили ўқитувчисиман. ХТВга оид ишларни тез-тез ёритишингизни жуда хоҳлайман. Лекин улар буни ўз расмий каналларида ёритадиган шаклда эмас, балки рост, тушунарли ва тегишли тарзда. Уларнинг каналида ҳар доим сийқаси чиққан битта сценарий: вазир ва унинг аъёнлари қаергадир боради, у синф хонасига киради (фотосуратга кўра, ҳамма нарса вазир ташрифи учун олдиндан тайёрланган), у ерда нимадир қилади (интервью ёки яна бошқа нарса, улар буни маҳорат дарси деб аташади), кейин яхши жавоб берганларга ноутбукларни топширади. Албатта, мен болаларга совға берилишига қарши эмасман. Аксинча, мен ниҳоят бизнинг касаба уюшмасига тўланаётган ушланмаларимиз нимагадир, озгина бўлса ҳам, болалар учун сарфланаётганидан жуда хурсандман. Мен бошқа нарса ҳақида гапиряпман. Айтмоқчиманки, на мактабда, на малака ошириш курсларида (мен бу расвогарчилик ҳақида гапиришни ҳам хоҳламайман) ўқитувчи етарли, конструктив фикр-мулоҳаза олмайди. Нима учун? Чунки директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, психологлар, директор ўринбосарлари, директорлар ўзининг тўғридан-тўғри вазифаси, фаолиятининг мақсади бўлган юриш, ўтириш, таҳлил қилиш, ўқитувчиларни ўтилган дарс сифатига йўналтириш, уларни тўғрилаб бориш, мақсадга етаклашдан ташқари ҳамма нарсани қилишга мажбур. Ва бу ерда, сезганингиздек, танқид ҳақида бир оғиз ҳам сўз йўқ, йўқ, бу ерда биз ёрдам ҳақида гапирамиз. Ўқитувчи одатда синфга кириб, эшикни ёпади ва у ерда нима бўлаётганини ҳеч ким билмайди. Балки у ердаги болалар учун ёмондир, балки ўқитувчининг ўзи учун ёмондир? Хулоса қилиб айтганда, мен аҳмоқона ва маъносиз фотосессиялар даври тугашига умид қиламан, бизга бошқа приоритетлар керак.

- Онам Урганч туманидаги (Хоразм вилояти) 2-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлайди, уларни ҳам маҳаллаларга бориб, ўқувчилар ҳақида маълумот тўплашга мажбурлашди, рад этса ишдан бўшатиш билан таҳдид қилишяпти, бир ҳафта олдин эса шу мактаб атрофига дарахт экишга мажбур қилишди. Деярли ҳар куни ўқитувчилардан ҳар хил бўлмағур нарса учун пул йиғилади, аммо бу мактабда ҳеч ким директор устидан ариза ёза олмайди, чунки қўрқади, чунки директорнинг эри қандайдир депутат ва унинг ҳокимиятда танишлари бор.

- Микроучасткада ишлаш ўқитувчиларнинг вазифаларига киритилган. Шунинг учун БАРЧА давлат мактабларининг БАРЧА ўқитувчилари қўлида дафтар билан квартираларга бориб, болалар ҳақидаги маълумотларни тўплайди.

- Бизни эшитиларини жуда истайман. Микроучасток - бу азоб. Мен мактабда қуйидаги вазиятни бир неча бор кузатганман: ёш ўқитувчиларга квартираларга бориш, маълумотларни тўплаш вазифаси берилиши билан дарҳол ишдан бўшайди. Ўғлим мактабда экан, бунга ўзим чидаяпман. Бундай хўрлашдан нималар ҳис қилаётганимни тасвирлашга сўз топиш қийин. Одамлар дам олаётганда уларнинг эшигини қоқиш, ноқулай вазият. Баъзида маст эркакларга дуч келиш, ноадекват одамлар билан муомала қилганда асабийлашиш. Болалар ҳақидаги маълумотларни ёзиб олиш. Маълумотнома учун мактабларга пиёда ёки (узоқроқ бўлса) транспортга миниб бориш. Йўлкира ўз ҳисобингиздан. Буларнинг барчаси ишдан кейин — эшикни очадиган одам бўлиши керак. Мактаб маъмурияти шошилтиради, тез-тез бажарилмаётгани учуни уялтиради. Менда эса, микроучасткадан ташқари, юкламам ҳам катта. Бизнинг шикоят ва илтимосларимизга фақат битта жавоб бор: "Ҳар доим шундай бўлган, чиданг”. Охирги марта хонадонларга боришим жуда ёмон якунланди. Атиги 2 та маълумотнома тўплаш қолганди, мен эса дафтаримни йўқотиб қўйдим. Энди ҳаммасини бошидан қилишим керак.

- Мен 172-мактабда ўқитувчиман (Тошкент). Биз квартираларга борамиз, кейин мактаблардан маълумотнома тўплаймиз. Йилига икки марта.

- Ўқитувчи директорнинг шахсан ўзи “бу сизнинг соатларингиз, бунинг учун сиз ҳам маош оласиз”, деб турганда микроучасткага қандай қилиб бормаслиги мумкинлигини билмоқчиман.

- Салом, мен 188-мактабда ишлайман, Чилонзор тумани, мен 2 та сменада ишлашимга қарамай бизни ҳам микроучасткага чиқишга мажбур қилишади.

- Ҳар бир мактабда ҳар бир ўқитувчининг махсус китоби бор, унга “жамоат ишлари" деб номланувчи ёзувлар киритилади. Участкадаги квартираларга бориш “Жамоат ишлари” деб номланади. Қанчадир пул берилса, бориш шарт эмас.

- Ишончим комил, 125-мактаб (ўқитувчилари) боради, Миробод тумани. Шунингдек, 31 ва 263-мактаблар. Бу аниқ.

- Салом! Наҳотки Тошкентдаги барча мактабларнинг ўқитувчилари, мен мамлакат (мактаблари) учун гапирмайман, микроучасткаларга бориши ҳақида хабарингиз бўлмаган!? Мен ҳасса ёрдамида юришни бошлаганимдан сўнг, микроучасткага чиқишни очиқчасига рад этдим. Бу ишни зиммамизга педюклама деб қўйишади. Мактабда неча йил ишлаган бўлсам, шунча йил ўқитувчилар уйма-уй юради. Тошкентдаги 242-мактабда ишлайман.

- Мен ўзим ўқитувчиман. Миробод туманидаги 6-мактабда ҳам шундай қилишади, микроучасткага чиқишга мажбурлашади. Ва бу ҳолат барча мактабларда рўй беради, билишимча. Мен бу ҳақда анча олдин ёзгандим, жамоатчилик эътиборини бу хунук ноқонунийликка қаратмоқчи эдим, лекин буни ўша пайтда нашрга бермагандим.

- Ассалому алайкум, 91-мактаб (Тошкент) ўқитувчиларини ҳам бир неча йилдан бери квартираларни айланиб чиқишга ва маълумот тўплашга мажбур қилишяпти.

- 50-мактаб (Тошкент) ўқитувчиларини ҳам уйларга боршга мажбурлашяпти.

- Тошкент, 89-мактаб, август-сентябрь ва март-апрель ойларида квартираларга борамиз.

- Мен Бухороданман. Бу мажбурий иш. Бир йилда тахминан 2 марта ўтказилди.

Report Page