Халқ рози бўлиши учун прокурор тадбиркор билан дўст бўлиши керак

Халқ рози бўлиши учун прокурор тадбиркор билан дўст бўлиши керак

Ш.Мирзиёев

БИР КУНДА 13 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ.

Хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашиш мақсадида Навоий шаҳар прокурори Худойберди Роббимович ташаббуси ҳамда вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Г.Махсутовна, вилоят Бандлик бошқармаси томонидан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, Халк дарди ва муаммолари билан юрган шахар прокурори , 2-сектор раҳбари Худойберди Роббимович ташаббуси билан, ушбу секторда яшовчи тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган, эҳтиёжманд 13 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналар олиб берилди ва натижада энди бандлиги таъминланган хотин-қизлар сектор томонидан белгиланган, вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази тренери Л.Ҳусенова томонидан тикувчиликни сир-асрорларини тўлиқ ўрганиб, ўзлариниг даромад манбаиларини топишни йўлга қўйишади. Маълумот учун тикув машинаси олган 13 нафар хотин-қизлар вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан 1 ой давомида бепул ўқитилиб, Сертификат топширилган.

Навоий вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик 

маркази раҳбари

ГУЛСАНАМ МАХСУТОВНА

Report Page