Халқ хизмати учун доим шай поспондир улар.

Халқ хизмати учун доим шай поспондир улар.

Қоровулбозор тумани ИИБ 2020 йил 26 июль

Жорий йилнинг 25–26 июль кунлари туманимизда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 35-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қоровулбозор тумани ИИБ соҳавий хизматлари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Аҳоли осойишталиги ва хотиржамлигини таъминлаш учун пиёда патруль, ва автопатруль экипажлари хизматга жалб қилинган. Шу ўринда айтиш лозимки, карантин вақтида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳар қачонгидан кўра муҳим. Янгидан ташкил қилинган тумандаги постлар соҳавий хизматлар ходимларининг фаолият олиб бораётгани ижобий самара бериб келмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ ЙХХБ 4-сафарбарлик гурухи катта инспектори катта сержант Расулов Ўткир Равшанович, Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси бош инспектори Жамолов Камолжон Ўктамович ва Миллий гвардия харбий хизматчиси оддий аскар Тўланбоев Давронлар ҳам ўзларига юклатилган вазифага масъулият билан ёндашиб, ҳамкасблари қаторида ҳушёрликни йўқотмаган ҳолда Қоровулбозор тумани "Чўлқувар" блок постида хизмат олиб бормоқдалар.  

Шу билан бир қаторда, катта сержант Расулов Ўткир Равшанович пандемия тарқалишининг олдини олиш бўйича Қоровулбозор тумани ИИБ томонидан олиб борилаётган турли тарғибот-ташвиқот ишларида ҳам фаол қатнашиб келмоқда.

Зеро унутмаслигимиз керакки қаерда бирдамлик, меҳнат, ташаббус ва шижоат бўлган жойда ривожланиш, олға интилиш, ҳурмат ҳамда аҳиллик бўлади. Катта сержант Расулов Ўткир Равшанович шундай эзгулик хислатлари билан бошқа ходимларга ўрнак бўла оладиган ходимлардан биридир.



Қоровулбозор тумани ИИБ.

Report Page