Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 63-сессияси бўлиб ўтди.
Мазкур сессия кун тартибида қуйидаги масалалар киритилиб, кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бўстонлиқ туманидаги Халқ қабулхонасининг 2022 йилнинг 2-чораги давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан амалга оширган ишлари тўғрисида;
2. Бўстонлиқ тумани Ички ишлар бошқармасининг туманда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида 2022 йил 2-чорак давомида амалга оширган ишлари тўғрисида;
3. Бўстонлиқ тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил 2-чораги давомида даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан режалаштирилаётган харажатлар тўғрисида;
4. Бўстонлиқ туман Адлия бўлимининг 2022 йилнинг 2-чораги давомида амалга оширган ишлари тўғрисида;
5. Бўстонлиқ туманида қишлоқ хўжалиги ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш мақсадида қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиш тўғрисида;
6. Болалар масалалари бўйича Бўстонлиқ тумани комиссиясининг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш юзасидан 2022 йилниг 2-чорагида амалга оширган ишлари тўғрисида;
7. Бўстонлиқ туманидаги ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган оилаларни “Темир дафтар”га киритиш ва яшаш шароити яхшиланган оилаларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида;
8. Бўстонлиқ тумани секторларининг 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича 2-ярим йилликка мўлжалланган “Йўл харита”ларини тасдиқлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Сессия якунида кўрилган ҳар бир масала юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.