Халқ депутатлари Янгийўл тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси ўтказилди.
Сессияни ХДЯТК раиси У.Ялгашев олиб борди.
Кун тартибига 7 та масала қўйилган бўлиб, туман прокурори М.Рашидов сабабли равишда иштирок этолмагани туфайли бешинчи масала кейинги сессияга қолдирилди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Янгийўл тумани Молия бўлими мудири У.Ботиров Ўзбекистон Республикасиниинг бюджет тўғрисидаги кодекси қонуни талаблари асосида 2021-йилнинг 1-чорагида Янгийўл тумани Молия бўлимини режалаштирган ва амалга оширилаётган ишлари юзасидан хисоботи тўғрисида маъруза қилди.
II масала юзасидан Янгийўл тумани ХТБ мудири А.Халиқов Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни талаблари асосида Янгийўл ТХТБ ва умумий ўрта таълим мактабларида 2021-йил учун режалаштирилган ва амалга оширилаётган ишлари юзасидан ҳисобот берди.
III масала юзасидан ҳоким ўринбосари М.Қаюмов Янгийўл тумани ҳудудида 2020-2021 йиллар дастурий режалар асосида капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалиги ишларини режалаштирилиши ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан маъруза қилди.
IV Янгийўл туман "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш" инспекциясининг 2021-йил учун режалаштирилган иш режаси асосида 2021-йилнинг биринчи чорагида амалга оширилаётган ишлари юзасидан туман "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш" инспекцияси бошлиғи С.Нишонбоев маъруза қилди.
VI масала юзасидан Янгийўл туманидаги Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021-йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими бўйича Янгийўл туманида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Янгийўл туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Б.Нишонов маъруза қилди.
VII Янгийўл туманида тадбиркорликни ривожлантириш орқали, камбағалликдан чиқариш "Маҳалла" хайрия жамоат фонди қошида ташкил қилинган "Саховат ва кўмак", туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган "Аёллар" ва "Ёшлар" жамғармаларидан ишсиз, моддий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд оилаларни бандлигини таъминлаш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Абдурасулов маъруза қилди.
Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди.
✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати