Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Ҳаёт Иногамовнинг 2021 йил - “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижроси ҳамда 2021-2023 йилларда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботи тинглани.
Шунингдек, сессия кун тартибидан Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2021 йил тўртинчи чорак давомидаги фаолияти, Соғлиқни сақлаш соҳасида туманда олиб борилаётган ишлар, Янгиҳаёт туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг 2021 йилдаги фаолияти натижалари ва жорий режалари, Янгиҳаёт туманида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ишсиз фуқаролар, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, шунингдек, аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилаётган йўлланмалар таҳлили ва шу каби масалалар бўйича ахборотлар тингланди.