Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашининг навбатдаги сессияси

Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашининг навбатдаги сессияси


Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашининг II чақириқ ўн бешинчи сессия бўлиб ўтди.

Сессияни Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши раиси туман ҳокими Анвар Сайфутдинов бошқарди.

Сессияда Яккасарой туман ҳокими Анвар Сайфутдиновнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида туман ҳокимларининг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш “темир дафтар”, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида белгилаб берилган вазифалар ҳамда бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг 2020 йил 24 августдаги 01-22/1359 ва 01-1/568-сонли топшириқ хатлари ижроси тўғрисида Яккасарой туманида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, Сессия кун тартибида Давлат органлари ва ташкилотларининг Яккасарой туманидаги тузилмалари фаолиятида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан Яккасарой туман адлия бўлими бошлиғи аҳбороти тўғрисида Яккасарой туман адлия бўлими бошлиғи Алишер Урунов. 

Яккасарой туманида 2020 йил I ярим йилликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари тўғрисида Яккасарой туман ҳокими ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи – Баҳром Абдусабитов.

Яккасарой туманидаги умумий ўрта таълим муассасаларини янги 2020-2021 ўқув йилига тайёрлаш ҳолати тўғрисида Яккасарой тумани Халқ таълими бўлими мудири в.в.б Нилуфар Хусанбоеваларнинг ҳисоботи тингланди.

Шу ва бошқа масалалар юзасидан Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашининг II чақириқ ўн бешинчи сессияси қарори қабул қилинди ва депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Report Page