Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XIV сессияси

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XIV сессияси



Бугун, 18 август Оҳангарон шаҳрида Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ XIV сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Даставвал сессия кун тартибидаги карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларни санитария талабларига ва соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилишлари ҳамда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифатли кўрсатилишини ташкил этиш масалалари юзасидан тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Баҳтиёр Содиқовнинг ҳисоботи тингланди.

Оҳангарон шаҳрида карантин тадбири бошидан 123 нафар фуқарода Соvid-19 касаллиги қайд этилган бўлиб, шу кунга қадар 89 нафар бемор соғайган, 34 нафар фуқаро, шу жумладан, 17 нафари стационар, 17 нафари уй шароитида даволанмоқда. Шаҳар ҳудудида оилавий аниқланган касаллик 15 та хонадонда қайд этилди. Соҳа мутахассислари томонидан барча аниқланган касаллик ўчоқларида дезинфекцион эритмалар билан зарарсизлантириш ишлари ҳамда уларнинг оила аъзолари орасида касалликнинг профилактикаси бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Оҳангарон кўп тармоқли марказий поликлиникаси умумий амалиёт шифокорлари томонидан беморларга дори-дармон воситалари ўз вақтида етказиб берилмоқда.

Кун тартибидаги иккинчи масала, яъни шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги давлат ва давлат хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилган ва ташкил этилаётган мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларнининг натижадорлиги шунингдек, 2018-2019 йилларда қурилиши ва таъмирланиши белгиланган мактабгача таълим ташкилотларида белгиланган топшириқларни бугунги кундаги ҳолати тўғрисида шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Абдухаким Хамраев ҳисобот берди.
Оҳангарон шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфида 15 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 1 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритади.

Оҳангарон шаҳрида 3-7 ёшли болалар сони 2811 нафарни ташкил этади. Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 2710 нафар ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотига 9 нафар тарбияланувчилар қамраб олинган бўлиб, жами 2719 нафарни ташкил этади. Болаларнинг қамров кўрсаткичи 96.7%.

2019 йил давомида таъмирлаш ишлари охирига етказилмай қолган мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд эмас.

2020 йил давомида шаҳардаги 2, 8, 11-сонли ДМТТларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мактабгача таълим ташкилотларига жорий таъмирлаш ишлари учун жами 360 млн. сўм малбағ ажратилган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари 30 %га бажарилди.

Сессия давомида Оҳангарон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида белгиланган режалар юзасидан шаҳар ҳокими Акром Эшонқуловнинг ахбороти эшитилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиялари томонидан киритилган қўшимча масалалар ҳам сессия ишида кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг XIV сессияси юқорида қайд этилганларга кўра бўлиб ўтди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.


Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


Суратлар муаллифи: Суннат Сапаралиев



























































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































Дастлаб сессия кун тартибига киритилган карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларни санитария талабларига ва соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилишлари ҳамда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифатли кўрсатилишини ташкил этиш масалалари юзасидан тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Баҳтиёр Содиқовнинг ҳисоботи тингланди.


Report Page