Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Axborot xizmati

Бугун Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар, секторлар раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибидан 6 та масала ўрин олди.

Дастлаб биринчи масала юзасидан Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарининг шаҳарда жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактик тадбирларни кучайтириш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.


Шундан сўнг сессия ишида депутатлар Фуқаролик ишлари бўйича суд органлари фаолиятини 2021 йилнинг 6 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлар ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни ечими юзасидан берган ахборотларини тингладилар.





Шунингдек, сессия кун тартибига киритилган шаҳар фуқаролар йиғинларининг 2021 йил 1-ярим йиллик фаолияти асосида аниқланган рейтинг баҳолаш натижалари тўғрисида, “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисоб-варағидан “Аёллар дафтари”га киритилган кам таъминланган, эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида ҳамда 2021 йил 1 ярим йиллигида Каттақўрғон шаҳар маҳаллий бюджетининг ижроси ҳамда шаҳар маҳаллий бюджетининг 2-чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисидаги масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.





Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 



Report Page