Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Унда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, тиббиёт муассасалари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши раиси Нормўмин Холбоев олиб борди. Сессияда Қарши шаҳрида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайлов ўтказиш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасида Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев сўзга чиқиб, Қарши шаҳрида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли фармонига асосан “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга шу кунга қадар, жами 4,0 млрд. 373 млн. 800 минг сўм маблағлар уйма-уй юриб тарқатилган.

Қарши шаҳрида карантин шароитида ишсизларнинг 1530 таси ижтимоий кўмак берилаётган оилаларга тўғри келган. Ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг яшаш шароитларини яхшилашга эришиш бўйича берилган кўрсатмалар асосида ҳар бир фуқаро билан манзилли иш ташкил этилиб, бугунги кунгача 1861 нафар фуқаро иш билан таъминланган.

Бундан ташқари Қарши шаҳрида ишсиз ҳисобланган 2231 нафар ёшлардан 1226 тасининг бандлиги таъминланди.

 Жорий йилнинг ўтган даврида 62 та инвестицион лойиҳа амалга оширилиб, 271 та янги иш ўрни яратилган.

Қарши шаҳрида жорий йилнинг ўтган даврида 492 та янги юридик мақомдаги корхона, 1044 та якка ва оилавий тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди.

 Жорий йилнинг 1 январь ҳолатида Қарши шаҳрида 9 та хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатган бўлса, жорий йилнинг 7 ойи мобайнида янгидан 45 та қўшма ва хорижий корхоналар ташкил этилди ҳамда уларнинг сони 54 тага етди.

Сессияда бу каби хайрли ишлар давом эттирилган ҳолда, келгусидаги вазифалар белгилаб олингани айтилди.

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фарҳод Зайниев иштирок этиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ҳамда таклифларини билдирди.

Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш 📲 @qarshishaharhokimligi


Report Page