Халқ депутатлари Ғиждувон тумани Кенгашининг ХVIII сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Ғиждувон тумани Кенгашининг ХVIII сессияси бўлиб ўтди.


Бугун, 23 октябрь куни Ғиждувон туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ғиждувон туман Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси М.А.Умаров очадилар ва олиб борадилар.

Сессия ишига туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги бўлимлари, тумандаги тегишли ташкилот ва корхона, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала "Ғиждувон туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида" туман ҳокими Муроджон Умаров маъруза қилди.

Хусусан, туманимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабини қондириш, жумладан, гўшт, картошка, гуруч, ун, шакар, тухум ва ўсимлик ёғига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича ҳисоб китобларга асосан туманимиз аҳолиси 306,0 минг кишини ташкил этишини хисобга олган ҳолда 2021 йилнинг май ойига қадар зарур озиқ овқатлар ҳисоб-китобини қилдик. Туман аҳолиси эҳтиёжи учун кейинги олти ойда қуйидаги 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш талаб қилинади. Жумладан 4,4 минг тонна гўшт, 2,2 минг тонна парранда гўшти, 1,1 минг тонна балиқ, 11,9 минг тонна ун, 31,7 млн дона тухум, 1,5 тонна ўсимлик ёғи, 2,9 минг тонна сабзи, 8,1 минг тонна картошка, 1,5 минг тонна гуруч, 1,6 минг тонна шакар, 1,1 минг тонна пиёз зарурлигини ҳисоб китобини қилдик.

Ушбу маҳсулотларнинг асосий қисми туманимизда етиштирилсада бир қисмини бошқа вилоятлар ҳамда чет давлатлардан олишимизга тўғри келмоқда. Жумладан картошканинг 8,1 минг тоннасини, гуручнинг 1,5 минг тоннасини, шакарнинг 1,7 минг тоннасини бошқа ҳудудлардан олиб келишга тўғри келади. Ушбу маҳсулотларни етказиб бериш бўйича бошқа вилоятлардаги таъминотчилар билан шартномалар тузиш бўйича ишлар бошланди, жумладан, Тошкент шахрининг импортёр корхоналари билан сифатли картошкани ва шакар махсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузилмоқда. 

Энг зарур 4 турдаги алохида маҳсулотлар бўйича қатъий захира яратиш чораларини белгилаб олдик. Жумладан 2037 тонна картошка, 835 тонна пиёз, 652 тонна сабзи, 374 тонна гуруч маҳсулотлари совутгичли ва махсус омборхоналарга жамланади ҳамда график асосида бозордаги талабга қараб сотувга чиқарилади.

Мазкур тадбир учун 5500 тонна музлатгичли омборхона, 500 тонна махсус омборхоналарга эга бўлган 6 та тадбиркорларимиз жалб қилиниб улардан захирани яратиш ва тасдиқланган график асосида савдога чиқариш бўйича кафолат хатларини олинди ва тумандаги “Ғиждувон Деҳқон бозори” АЖга 4,0 млрд.сўм, “Ғиждувон Агросаноат савдо” МЧЖга 2,3 млрд. сўм ва “Файз Сарбон Омад Савдо” МЧЖга 1,0 млрд.сўм, “Голден Фрукт Продукшин” МЧЖга 700 млн.сўм, “Алиризо неъмати” МЧЖга 2,4 млрд.сўм банк кредитларини ажратиш ва копменсация тўловлари билан ўз вактида таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Кейинги 2021 йил давомида озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришини кўпайтириш мақсадида 13 та йирик 56,8 млрд.сўмлик лойихалар таъсдиқланган бўлиб, натижада 139 та янги иш ўринлари ташкил этиш ва 1,0 мингдан ортиқ оилаларга “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида 35,0 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб, ҳозирги кунда бу лойихалар ўз махсулини бермоқда.

Туманда балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида “Ғиждувон Шўркўл” МЧЖ негизида умумий қиймати 1,0 млрд.сўм, шундан банк кредити 279,0 млн.сўм бўлган балиқ етиштириш лойиҳасини амалга ошириш натижасида бугунги кунда йилига 610 тонна балиқ ҳамда балиқ маҳсулотлари еттиштирилмоқда. Бундан ташқари 6 та янги иш ўринлари яратилган.

Чорва маҳсулотларини кўпайтириш бўйича Европа мамлакатларидан олий наслли юқори маҳсулдор қора молларни келтириб ушбу зотларни ўзимизда кўпайтириш борасида кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда. Мисол учун “Чорва Савдо Омад Файз” МЧЖда 1000 бошдан ортиқ чорва моллари парваришланиб, 12 минг тоннадан ортиқ , “Ранчер” МЧЖ 20 та бош қорамол, “Немат Шодиев” ДХ 20 бош қора моллар келтирилиб, туман аҳолисини гўшт маҳсулотлари билан таъминламоқда. “Гулистон Зариф Чорвадори” ФХ 30 бош наслли қора молларни келтириб, соғлом бузоқлар олиш билан бир қаторда кунига 390 литрдан ортиқ сут олишга эришилмоқда. Шу билан бирга “Насриддин Ёдгоробод” МЧЖ томонидан 20 минг бош паранда парваришланиб ички бозор учун гўшт ва тухум маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Бу тадбирларимизни давом эттириб 2021 йилда чорвачиликни янада ривожлантириш мақсадида 2 та фермер хўжаликлари ва 2 та хусусий тадбиркор томонидан 16,9 млрд.сўмлик лойиҳа асосида 565 бош насилли чорва моллари ҳамда 1 та тадбиркор томонидан 10,0 млрд.сўмлик лойиҳа негизида 100,0 минг бош паррандачиликга мўлжалланган комплекслари ташкил этилади. Мисол учун туманнинг “Барака” МФЙ худудида "Зарафшонобод чорва" МЧЖ томонидан 1,0 млрд.сўм маблағ асосида 100 бош насилли чорва моллари ташкил этиш бўйича лойиҳа таъсдиқланган бўлиб ҳозирги кунда тадбиркор томонидан қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. "Ғиждувон бройлер гўшт" МЧЖ томонидан 10,0 млрд,сўмлик лойиҳа таъсдиқланиб 100,0 минг бош тухумли ҳамда гўшт йўналишига мўлжалланган паррандачилик комплекси ташкил этиб 25 та янги иш ўринлари яратилиши режелаштирилган.

        Туман аҳолисини асосий турдаги озиқ овқат махсулотларига бўлган талабини қондириш, бозорларда нарх-навони ўсишига йўл қўймаслик мақсадида зудлик билан қуйидаги қўшимча чора- тадбирларни амалга оширишимиз зарур бўлади.

Бозорда маҳсулот ҳажми ва нарх навоси бўйича ҳеч қандай саросима ва хавотир бўлмаслиги мақсадида ўзим бошлиқ барча сектор раҳбарлари томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар, нарх-навони барқарор сақлаш бўйича кўрилаётган чора тадбирлар тўғрисида телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали халққа доимий ҳисобот беришимиз зарур.

Туман эҳтиёжи учун талаб этиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми етказиб бериш графигини ишлаб чиқиш ҳамда захирани яратиш ва мақсадли ишлатилишини мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳини тузишимиз ва ушбу сессиямизда тасдиқлаб олишимиз зарур.

2021 йилнинг май ойига қадар аҳоли эҳтиёжи учун талаб қилинган гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёз махсулотларининг тасдиқланган ҳажмларни таъминлаб бериш бўйича назорат тизими жорий этишни самарали деб таъкидлаб ўтилди.

Сектор ҳудуди бўйича ҳисобот бериш учун сўз туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Жасур Бекмуродович Турсуновга берилди.

Шунингдек, туман прокурори, 2-сектор раҳбари ҳудуди бўйича туман прокурори ўринбосари ва 3-сектор ҳудуди бўйича туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари ҳисобот беришди.

Сессия ишида қатор масалалар муҳокама қилиниб, уларнинг якуни бўйича қарор лойиҳалари тасдиқланди.



 Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

















Report Page