Халқ банки томонидан 40 нафар лидер тадбиркорга 41 млрд сўмдан зиёд имтиёзли кредит ажратилди
https://t.me/aoka_uzАОКАда ўтказилган брифингда "Халқ банки" АТ ахборот хизмати раҳбари Гулноза Алимова хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.
I. 2021 йилда амалга оширилган ишлар
“Аёллар дафтари” лойиҳаси доирасида мамлакатимиз хотин-қизларининг бизнес соҳасидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда муаммоларини бартараф этиш учун тижорат банклари томонидан жойларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларини ишлаб чиқиш ва уларга кредит олишда амалий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими жорий этилди. Бу борада Халқ банки тажрибаси намуна сифатида кўрсатилгани айниқса қувонарли.
2021 йилда Халқ банки, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг жойлардаги вакиллари билан биргаликда, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган аёллар билан индивидуал ёндашган ҳолда тизимли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2021 йилда Халқ банки томонидан ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, намунавий ва аёллар тадбиркорлигига хос бўлган йўналишларни эътиборга олган ҳолда 178 хил йўналишдаги намунавий “Бизнес режа” лойиҳалари ишлаб чиқилди ва ўргатилди.
Ҳудудлар ихтисослашувидан келиб чиққан холда, хотин-қизларнинг лойиҳаларини шакллантиришга ва уларнинг ўзларидаги мавжуд бизнес ғояларини амалга оширишга кўмаклашилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларнинг хонадонига бирма-бир ташриф буюрилди ва ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, хотин-қизларни 4 та тоифага ажратиб, ҳар бир тоифадаги аёллар билан индивидуал ёндашган ҳолда иш олиб борилди.
Жумладан,
Биринчи тоифа - Тадбиркорлик тушунчаси бор аёллар.
Иккинчи тоифа - Тадбиркорлик қилиш истагидаги, йўналиш танлашга қийналган аёллар;
Учинчи тоифа - Айрим соҳадаги кўникмаси бор ва қобилиятли аёллар;
Тўртинчи тоифа - Тадбиркорлик қилиш истаги йўқ, иш жойига талаби бор бўлган аёллар.
Шу билан бирга, самарали ишлаб келаётган тадбиркор аёлларни иш тажрибасидан фойдаланишга ва хотин-қизларни яшаш манзилига яқин жойда бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
2021 йилда “Аёллар дафтари” икки босқичда ташкил этилиб
1-босқичда 433 минга яқин хотин-қизлар киритилган бўлиб, шундан 70 минга яқини тадбиркорлик қилиш истагини билдирган. 49 мингдан зиёд хотин-қизлар ўқитилиб сертификатлар билан таъминланган.
Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 70 мингга яқин хотин-қизларнинг 90 фоизига 840 млрд сўмга яқин кредит маблағлари ажратилди ва қолган 10 фоиз хотин-қизлар имтиёзли кредит маблағлари асосида иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектларига ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди.
“Аёллар дафтари”нинг 2-босқичига жами 450 мингдан ортиқ
хотин-қизлар киритилган бўлиб, шундан 30 мингга яқин хотин-қизлар тадбирокорлик қилиш истагини билдирган.
Шу билан бирга, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 24 мингдан ортиқ хотин-қизлар ўқитилиб сертификатлар билан таъминланди ҳамда касбга доир кўникмаси мавжудлиги сабабли ўқитиш талаб этилмаган
4 ярим мингга яқин хотин-қизларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишга кўмаклашилди.
Аёллар дафтарининг икки босқичида хотин қизларга жами қарийб 1 трлн 200 млрд сўмли кимтиёзли кредитлар ажарилди ҳамда 97 минг нафарга яқин оилалар доимий даромад манбаига эга бўлди дейиш мумкин.
II. 2022 йилнинг жорий даври мобайнида амалга оширилган ишлар
2022 йилда ҳам, хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида тижорат банклари ҳамда Халқ банки зиммасига хотин-қизларнинг лойиҳаларини молиялаштириш вазифалари юклатилган.
Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида хотин-қизларни касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
2022 йилда энг аввало, ишни банк тизимидаги раҳбар аёлларни ўқитиш ва малакасини оширишдан бошладик.
Хусусан, жорий йил март ойида Олий Мажлис Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Давлат бошқаруви академияси ва халқаро экспертлар билан биргаликда Халқ банки тизимидаги раҳбар аёлларга “Aёл - раҳбар лавозимида” мавзусида тренинг ташкил этилди.
2022 йил май ойида Халқ банки, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Савдо Саноат палатаси ва Ҳунарманд уюшмаси ўртасида “Меморандум” имзоланди.
Ушбу “Меморандум”ни имзолашдан кўзланган мақсад - ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятига жалб этишдан иборат.
“Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига старт берилиб, бу босқичда 46 мингдан зиёд хотин-қизлар тадбиркорлик қилиш истагини билдирди. Халқ банки томонидан 19 ингдан зиёд кредит ажратиш режалаштирилди.
Бугунги кунда, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан 100 млрд сўм ажратилди. Шундан, Халқ банки томонидан 10 700 га яқин хотин-қизга 122 млрд сўм кредитлар ажратиб берилди.
2. Кооперация усулида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш
Банк томонидан кооперация усулида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
5214-сонли Президент Қарорига асосан “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш кўзда тутилган.
Банк томонидан 40 нафар лидер тадбиркорларга 41 млрд сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди.
Натижада, лидер тадбиркорлар томонидан кооперация усулида 2668 нафар аҳолини иш билан бандлиги таъминланди.