Хайрия ишларига қаратилган “Юрак амри” лойихасининг асосчиси Сардор Раҳимхон лойиха доирасида Қўрғонтепа туманига келди.

Хайрия ишларига қаратилган “Юрак амри” лойихасининг асосчиси Сардор Раҳимхон лойиха доирасида Қўрғонтепа туманига келди.


Мухтарам юртбошимиз томонидан пандемия даврида олиб борилган сайи-ҳаракатлар натижасида, бутун дунё аҳолиси ўртасида глобал муаммолар юзага келганига қарамай, ушбу вазият таъсир доирасидан анча йироқда бўлиб келдик.

Қолаверса эхтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташаббуси билан, юртимизда аҳиллик ва ҳамжихатлик шукуҳи ўз ҳукмини суриб келмоқда.

Шулар қаторида юртимизда бир қанча хайрия лойихалари ҳам ташкил этилган бўлиб, ҳозирги пайтда улардан энг кўп тилга олиниб келаётгани машхур хонанда Сардор Раҳимхон ташкил этган “Юрак амри” лойихасидир.

Ушбу лойиха доирасида бир қанча оилаларга катта кўмак кўрсатилаётганлиги, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлардаги асосий мавзулардан бирига айланиб улгурган. Лойиха давомида юртимизнинг турли нуқталарига сафар қилаётган жамоа, бугун Қўрғонтепа туманига келди.

Дастлаб Қўрғонтепа тумани ҳокими Авазбек Эргашев, лойиха асосчиси Сардор Раҳимхон билан сухбатлашиб, туманимизда белгиланган тартибда амалга оширилаётган хайрия ҳаракатлари, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтисодий ахволини яхшилаш устида кўрилаётган қатор чора-тадбирлар билан таништириб ўтди.

Туманимиз худудида олиб борилаётган ишларга гувох бўлган меҳмонлар, илиқ таасуротларини баён этишди ва туманимиз фаровонлигини мустаҳкамлашда ҳаммага куч-ғайрат тилаган ҳолда, иш режалари бўйича турли манзиллар сари йўл олишди.

Меҳр-оқибат, саховат тушунчасини ўзида мужжаcсам этган ушбу савобли лойиҳа фаолиятига давомийлик тилаб қоламиз!



Report Page