Бошқарма ҳайъат йиғилишида оналар ва гўдаклар ўлими таҳлил қилинди

Бошқарма ҳайъат йиғилишида оналар ва гўдаклар ўлими таҳлил қилинди


Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасида репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифати, шунингдек, 2020 йилда содир бўлган оналар ва гўдаклар ўлими таҳлилига бағишланган хайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда бошқарма бошлиғи Хусан Мамажонов ҳамда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Олимжон Кенжаевлар иштирок этиб, мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларни танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқдилар.

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Аъзамжон Абдуразақов  2020 йил давомида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида олиб борилган ишлар юзасидан тайёрланган презентацияни намойиш қилиб, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни шаҳар-туманлар мисолида, аниқ рақамлар билан изоҳлаб берди.

Видеоконференция тарзида ўтказилган йиғилишда Хусан Мамажонов йўл қўйилган камчиликлардан хулоса чиқариб, ишни сифат жиҳатидан ўнглаш, муаммоларни бирламчи тизимданоқ аниқлаб, бартараф этиш, хомиладорлар ва болаларга вилоят марказларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берди.

Келгусида оналар ва гўдаклар ўлимининг олдини олиш борасида амалга ошириладиган энг муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати


Report Page