ХУШЁРЛИККА ДАЪВАТ

ХУШЁРЛИККА ДАЪВАТ

GulDU Matbuot xizmati

ХУШЁРЛИККА ДАЪВАТ

         Азиз юртдошлар! ЎЗИНИ АСРАГАННИ АЛЛОҲ АСРАЙДИ деган гап бор халқимизда. Бугунги кунда мамлакатимизда коронавируснинг тарқалиши ниҳоятда кучайди. Муҳтарам Президентимиз 8 июл куни ўтказган видеоселекторида халқимизга мурожаат қилиб, 10 июлдан 1 августгача кучайтирилган карантинга ўтилиши шартлигини таъкидладилар. Ҳар бир ақл-заковатли инсон ўзини, яқинларини эҳтиёт қилиши шарт ва фарз. Чунки кўринмас бу вабо жинс, миллат, ёш танламаслиги билан ўта хавфлидир. Кимга, қачон, қандай қилиб бу касаллик юқишини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон ўзини-ўзи эҳтиётлаши шарт!

         Инсонга ҳаёт бир марта берилади. Тирикликни, бахтлиликни, соғломликни қадрига етиш ҳар бир виждонли, иймонли, диёнатли ўзини том маънодаги инсонман деган кишилар билиши ва қадрлаши керак.

         Ўз ҳаётингизни ўзингиз хоҳламаган ҳолда хавф-хатарга қўйманг! Ўзингиз истамаган ҳолда фарзандларингизни, ота-онангизни, қариндошларингизни, қўни-қўшниларингизни, дўст-биродарларингизни касал юқтириб ўлишига сабабчи бўлманг! Лоқайдлик, эътиборсизлик, масъулиятсизлик бу ўлимга томон ташланган қадам ҳисобланади. Уйда қолинг!

Ниқоб тақинг, мутахассислар топшириғини бажаринг ва соғлом қоласиз, умрингиз узоқ бўлади деб ният қиламиз.

Ҳурматли юртдошлар, азиз абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари! Сир эмаски, пандемия шароитида давлатимиз томонидан 2020-2021 ўқув йили учун талабаларни қабул қилишга қаратилган барча ишларни бажариб, фарзандларимизнинг пухта билим эгаллашлари учун барча шароитларни масофавий тарзда амалга ошириб келмоқда. Мана охирги икки йил ичида олий таълимга қабул бўйича тест ва касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказилиши ва мазмуни кескин янгиланди. Бундан мақсад саралаш жараёнларининг шаффофлилигини таъминлаш ва коррупцияга йўл қўймасликдир.

Ҳурматли абитуриентлар, уларнинг ота-оналари эътиборини яна бир муҳим нарсага қаратмоқчиман. Афсуски, ҳар йили қабул кампанияси бошланиши билан олий таълим муассаларига “ўқишга киритиб” қўядиган фирибгарларнинг активлашиши кузатилади. Минг афсуски бир қатор абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари шундайлар тузоғига тушиб қолишади. Мен олий таълим муассаси ректори сифатида, фан докроти, профессор сифатида, оддий биро ота сифатида Сиз азизларни бундайлар найрангига илиниб қолмасликка, талабаликка фақатгина қунт билан ўқиб, чуқур билим ва заковат билангина эришиш мумкинлигига чақираман. Ҳалол ва поклик билангина мақсадга эришиш мумкин.

Муҳтарам ҳамюртлар! Карантин қоидаларига қатъий риоя қилайлик! Турли фирибгарлар тузоғидан ўзимизни асраб, коррупцияга қарши биргаликда курашайлик!

М.Т.Ходжиев

Гулистон давлат университети ректори,

Техника фанлари доктори, профессор


Report Page