ХУШХАБАР.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-майдаги фармони билан таъсис этилган “МЕҲР-САХОВАТ” кўкрак нишони билан Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармасининг Янгиқўрғон тумани филиали рахбари Жамолов Ниёзхўжа Алиасқаровични тақдирланди. Мукофотни Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддинов тантанали равишда топширди.
Жамолов Ниёзхўжа Алиасқарович 1985 йил Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Калишо қишлоғи туғилган. 2013 йилда Наманган Политехника институтини қурилиш факултетини битирган. Ўз ЛиДеП аъзоси. Оилали. Уч нафар фарзанди бор. 2005 йилдан буён кадастр соҳасида, 2016 йил 26-сентябрьдан Кадастрни туман филиали раҳбари лавозимда фаолият юритиб келмоқда.
Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармасининг бошлиғи в.б Нозимжон Равшанович Инамов жамоа номидан ҳамкасбимиз Жамолов Ниёзхўжа Алиасқаровични мукофот билан самимий табриклади ва унга сиҳат саломатлик, оиласига тинчлик тотувлик, келгуси ишларида муваффақият ва омадлар тилади. Мукофот муборак бўлсин!
Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси Матбуот хизмати.