“HUDUDGAZTA’MINOT” АЖ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

Жорий йил 19 апрель куни “Facebook” ижтимоий тармоғининг “Потребители.уз” гуруҳида Тошкент шаҳар Миробод туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг нореал қарздорлик масаласи бўйича мурожаати эълон қилинди. Мутахассислар томонидан мурожаатда келтирилган ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилиб, қуйидагилар маълум қилинади.
Ушбу мурожаат Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Марғилон кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан берилган. Мурожаатчи телефонига қарздорлик ҳақида СМС келган бўлиб, аниқлик киритиш мақсадида истеъмолчи туман газ ташкилотига борган. Мутахассис ходимлар томонидан нореал қарздорлик бўйича ўчирилиши маълум қилинган ва истеъмолчи тармоқдан ажратилган. ГНҲАТ мутахассислари томонидан истеъмолчи билан учрашилиб, мурожаат ижобий ҳал этилди. Ҳозирда истеъмолчи хонадони табиий газ тармоғига қайта уланди.
“Hududgazta’minot” АЖ матбуот хизмати