“HUDUDGAZ SAMARQAND” ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

“HUDUDGAZ SAMARQAND” ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ


“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан Ургут туманида аҳолига суюлтирилган газ маҳсулотларини етказиб бериш жараёнлари бўйича фуқаролар билан ўтказилган мулоқотлар чоғида Ургут тумани “Ғиштмасжид” МФЙда яшовчи фуқаро Собир Пардаев хонадонида суюлтирилган газ тўлдирилган баллонлар доимий  равишда 65 000 (олтмиш беш минг) сўмдан сотилаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди.

Мазкур мурожаат юзасидан филиал ходимлари С. Пардаевнинг хонадонда бўлганида, 25 (йигирма беш) дона суюлтирилган газ тўлдирилган ва 3 дона бўш маиший газ баллонлари борлиги аниқланди. Мазкур газ баллонларга онлайн тизимга улаш учун ўрнатилган махсус штрих-кодли стикерлар қасддан юлиб ташланганлиги маълум бўлди.

Ўрганишлар давомида С.Пардаев, “Urguttumangaz” газ таъминоти бўлимида ҳайдовчи-экспедитор (ISUZU д/р 30 035ХАА ҳайдовчиси) бўлиб ишлаб келган Вохид Пардаевнинг укаси эканлиги аниқланди.   Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрганиш учун хуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топшириладиган бўлди.




“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Report Page