"HUDUDGAZ SAMARQAND" ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ:

"HUDUDGAZ SAMARQAND" ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ:

ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ТЎЛАНГАН ПУЛЛАР ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИНГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

Халқимизда “Нафс инсоннинг ажралмас душмани” деган гап бор. Дарҳақиқат, нафс балосига юлиқиб, эл-юрт олдида юзи шивит бўлиб қолаётган фуқаролар ҳам орамизда учраб турибди. 

“Пастдарғомтумангаз” бўлими ҳисоб рақамига БИЛЛИНГ дастури орқали келиб тушган пул маблағлари таҳлил қилинганда, бўлим биносида жойлашган “Сифат Экспресс” хусусий корхонаси пайнет шахобчаси орқали истеъмолчиларнинг газ учун тўлаган нақд пуллари талон –тарож қилинганлиги аниқланди.

Унга кўра, 2020 йил июль ойида 1031 тартиби бўйича 21616, 8 минг сўм, август ойида 59349,0 минг сўм истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб рақамига киритилган, аммо маблағлар “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти ҳисоб рақамига келиб тушмаган.

 “Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали ушбу масалани кўриб чиқиш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун ўрганилган материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширди.

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун жойларда ўрганишлар олиб бормоқда.


“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Report Page