“HUDUDGAZ BUXORO” ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

“HUDUDGAZ BUXORO” ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ


2021 йилнинг 1 март санасида ижтимоий тармоқлар орқали “G’ijduvontumangaz” газ таъминоти бўлимида фаолият олиб борган ходим Даврон Файзиевнинг видеомурожаати юзасидан “Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу фуқаро ўз фаолиятига масъулият билан ёндашмаганлиги ҳамда 2020 йил 4 майдан 4 июнга қадар узрли сабабларсиз ишда бўлмаганлиги учун тегишли тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатларга таянган ҳолда у билан ташкилот ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Бухоро туманлараро судининг 2020 йил 9 октябрда чиқарилган ҳал қилув қарорига асосан Д.Файзиевнинг ишга май-июн ойларида келмаганлиги ўз тасдиғини топган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармони 16 бандига асосан 14 ёшга тўлмаган фарзанди бўлганлиги сабабли 2020 йил 10 ноябрдан ўз лавозимига қайта тикланган. Суд қарорига асосан ходимга белгиланган тартибда ишга келмаган кунлари учун мажбурий тўловлар ҳамда ойлик иш ҳақи, имтиёзли тўловларнинг барчаси тўлаб берилган.

Илова:

Ходим газ таъминоти бўлимида фаолият олиб бораётган ҳисобчига асоссиз эътироз билдирган ва унга биринчи бўлиб ташқи зарар етказган. Ҳолат юзасидан ҳисобчи Илҳом Икромов бевосита Ғиждувон туман ИИО ФМБ бошлиғи номига ёзган аризаси асосида Даврон Файзиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тегишли ҳужжатларнинг барчаси газ таъминоти филиалининг матбуот хизматида мавжуд.

“Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали матбуот хизмати 

 



Report Page