“HUDUDGAZ BUXORO” ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

“HUDUDGAZ BUXORO” ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ


2021 йилнинг 26 январь санасида https://t.me/BukharaNewsUz ижтимоий тармоғи орқали Бухоро шаҳрида фаолият олиб бораётган “Дилшодабегим, Саодатбегим” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, тадбиркорнинг табиий газ таъминотидан узиб қўйилганлиги билан боғлиқ келиб тушган видео ва аудиомурожаати юзасидан “Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

“Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали ҳамда “Buxoroshahargaz” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан мурожаат бориб ўрганилди. Ўрганишлар асосида тадбиркорга қайта тушунтириш ишлари олиб борилди. Яъни шаҳаргаз газ таъминоти бўлими томонидан тадбиркорга 2020 йилнинг 22 декабрида тегишли қарорларга асосан корхонада табиий газни ҳисобга олиш учун ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунасини 3 (уч) банк иш кун муддатда 2017 йил 19 июндаги Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан O’zDst 3187:2017 ишлаб чиқилган талабларига ва “Unicon.uz” хулосасига мос келадиган АСКУГ тизимли алоқа воситасига уланиши ҳамда уланмаган тақдирда табиий газ етказиб бериш тўхталиши  борасида огоҳлантириш хати тақдим этилган. Фуқаро эса ўз вақтида уланмаган. Натижада табиий газ таъминоти тўхтатилган. Тушунтиришлар давомида тадбиркор мажбуриятлари тушунтирилди ҳамда далолатнома расмийлаштирилди. Истеъмолчи томонидан эса эътирози йўқлиги тўғрисида билдириш хати ёзилди.    

Тузилган далолатноманинг асл нусхаси газ таъминоти филиалининг матбуот хизматида мавжуд.   

“Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали матбуот хизмати  



Report Page